Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринов Йигитали Муратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Чакана савдо корхоналарида хизматлар сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1929
Илмий раҳбар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Д.Х.Суюнов Дилмурод Холмурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида чакана савдо корхоналарида хизматлар сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чакана савдо тизимида сифатли хизмат кўрсатиш ва эҳтиёжни тўлароқ қондириш хусусиятига кўра тизимда қўшимча хизматлар кўрсатишнинг таркиби сотувда мавжуд бўлмаган товарларга буюртмаларни кенг қабул қилиш ва харид қилинган товарларни сотувдан кейинги синовдан ўтказиш (кафолатлаш) хизматларига кўра такомиллаштирилган;
савдо хизматлари сифатини баҳолаш (бошқариш)нинг услубий ёндашуви хизмат кўрсатишдаги бўшлиқлар (бешта бўшлиқ) бевосита бир-бирини олиб келиши ва уларни тизимли бартараф этиш юзасидан бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга кўра такомиллаштирилиб, савдо хизматларини кўрсатишнинг сифат модели таклиф этилган;
иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва савдо маданиятининг юксалиб бориши шароитида чакана савдо хизматлари сифатининг интеграл самарасини баҳолашнинг анʼанавий талаблари таркибига “хизмат кўрсатиш моддий шароитлари”ни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, истеʼмолчига кўра хизматлар сифатини   интеграл баҳолаш таклиф қилинган;
чакана савдо тизимини интенсив ривожлантиришда савдо корхонаси фаолиятига инновацияларни жорий этиш лойиҳасининг ташкилий, тадқиқот, режалаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро фаолият лойиҳа гуруҳини шакллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана савдо корхоналарида хизматлар сифатини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чакана савдо тизимида сифатли хизмат кўрсатиш ва эҳтиёжни тўлароқ қондириш хусусиятига кўра тизимда қўшимча хизматлар кўрсатишнинг таркибини сотувда мавжуд бўлмаган товарларга буюртмаларни кенг қабул қилиш ва харид қилинган товарларни сотувдан кейинги синовдан ўтказиш (кафолатлаш) хизматларига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-апрелдаги 11/03-15-3874-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш чакана савдо корхоналарида қўшимча хизматлар турларини услубий жиҳатдан гуруҳлаш аниқлигини оширишга кўра қўшимча хизматлар турини бойитиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилган;
савдо хизматлари сифатини ошириш (баҳолаш, бошқариш)нинг услубий ёндашуви хизмат кўрсатишдаги бўшлиқлар (бешта бўшлиқ) бевосита бир-бирини олиб келиши ва уларни тизимли бартараф этиш юзасидан бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва савдо хизматларини кўрсатишнинг сифат модели бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиб, унинг ҳудудий тузилмалари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-апрелдаги 11/03-15-3874-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлардан фойдаланиш хизматлар сифатини ошириш билан бир қаторда маҳсулотларни харид қилиш вақтини қис-қартиришга, истеъмолчиларнинг хизматлардан қониқиш даражасини оширишга хизмат қилган;
иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва савдо маданиятининг юксалиб бориши шароитида чакана савдо хизматлари сифатининг интеграл самарасини баҳолашнинг анʼанавий талаблари таркибига “хизмат кўрсатиш моддий шароитлари”ни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, истеʼмолчи фикрига кўра хизматлар сифатининг интеграл самарасини   орқали ифодалаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиб, унинг ҳудудий тузилмалари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-апрелдаги 11/03-15-3874 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш социологик сўров натижалари бўйича чакана савдо корхоналари хизматлари сифатини баҳолаш орқали корхона иқтисодий самарадорлигини 1,25-мартага ошириш имконини берган;
чакана савдо тизимини интенсив ривожлантиришда савдо корхонаси фаолиятига инновацияларни жорий этиш лойиҳасининг ташкилий, тадқиқот, режалаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича ўзаро фаолият лойиҳа гуруҳини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасини томонидан “2023-2024-йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиб, “Юнико Плюс” чакана савдо корхонаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 5-апрелдаги 11/03-15-3874-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш чакана савдо корхоналарида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида инновацияларни жорий этиш ва тижоратлаштириш натижасида корхона рақобатбардошлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish