Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Анвар Махмудовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пахта мойи мисцелласининг якуний дистилляциялаш жараёнини такомиллаштириш ва самарали қурилма яратиш», 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Т497.
Илмий маслаҳатчи: Худайбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги PhD 03/31.03.2023.T.66.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдураҳимов Ахрор Анварович. техника фанлари доктори, профессор; Баракаев Нусрат Раджабович, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта мойи мисцелласини якуний дистилляция-лаш жараёнини такомиллаштириш ва самарали қурилма яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якуний дистилляция (ҳайдаш) жараёнининг технологик параметрлари - ишчи босим, мисцелла ҳарорати, суюқлик ва буғ фазалари сарфи ҳамда қурилма элементлари ўлчамларини пахта мойи мисцелласи таркибидан эритувчини ҳайдаш самарадорлигига таъсири аниқланган;
жараённинг турли гидродинамик режимларида тангенциал призматик форсунка воситасида пуркалаётган суюқлик томчиларини сочилиши, қавариқ-ботиқ тарелкаларда суюқлик ва буғ фазаларининг ҳаракатланиши ҳамда сузувчи ёғоч насадкаларнинг колоннали қурилманинг дезодорация зонаси баландлиги бўйлаб тақсимланиши қонуниятлари аниқланган;
пахта мойи мисцелласини якуний дистилляциялаш жараёнининг математик модели ва уни MATLAB Simulink дастуридаги компьютер модели яратилган;
тангенциал призматик форсунка, қавариқ-ботиқ тарелкалар ва сузувчи ёғоч насадкалар иштирокида мисцелла таркибидан учувчан компонентларни сув буғи воситасида ҳайдаш жараёнининг технологик ва гидродинамик режимларини оптимал чегаралари аниқланган;
мисцеллани тангенциал призматик форсунка ёрдамида горизонтал ва вертикал пуркаш пайтида унинг таркибидан бензинни ҳайдаш самарадорлиги 24,3 %, қавариқ-ботиқ тарелка зонасида 18,7 % ва сузувчи ёғоч насадка иштирокида эса 21,2 % га ортиши исботланган.
пахта мойи мисцелласини тангенциал призматик форсунка, қавариқ-ботиқ тарелкалар ва сузувчи ёғоч насадкалардан фойдаланиб ҳайдаш жараё-нининг технологик самарадорлиги исботланган, шу асосда якуний дистилляторнинг такомиллаштирилган янги қонструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта мойи мисцелласининг якуний дистилляциялаш жараёнини такомиллаштириш ва самарали қурилма яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тангенциал призматик форсункалар билан таъминланган якуний дистил-ляторнинг янги конструкцияси “Учқўрғон-ёғ” АЖнинг “2024-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5 декабрдаги КС/3-527-сонли маълумотномаси). Натижада, мисцелла томчилари дисперслигини ошириш ва улар юзасидан бензинни буғланиш самарадорлигини 24,3 % га орттириш имконини беради;
қавариқ-ботиқ тарелкали зонада ҳамда қатламда сузувчи насадкалар иштирокида якуний дистилляциялаш қурилмасининг такомиллаштирилган конструкцияси “Учқўрғон-ёғ” АЖнинг “2024-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5 декабрдаги КС/3-527-сонли маълумотномаси). Натижада, қурилманинг тарелкали ишчи зонасида суюқлик ва буғ фазалари ўртасидаги контакт юзани ортиши ҳисобига мисцелла таркибидан эритувчини ҳайдаш самарадорлигини мос равишда  18,7 % ва 21, 2 % га орттириш имконини беради;
якуний дистилляция қурилмасининг такомиллаштирилган конструкцияси “Наманган тола-текстил” МЧЖ нинг “2024-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2023 йил 5 декабрдаги КС/3-527-сонли маълумотномаси). Натижада, якуний босқич дистилляторида гидродинамик ва иссиқлик режимларини яхшиланиши ҳисобига жараён давомийлигини 25÷30 % га қисқартириш, қора экстракцион мойнинг чақнаш ҳароратини 15 °С га кўтариш, унинг кислота сонини 1,1 мг КОН/г га пасайтириш ва рафинацияланган мойнинг чиқишини 3,1 % гача орттириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish