Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанов Аброрбек Мирабдуллаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг жиноий жавобгарлиги”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Yu434.
Илмий раҳбар: Хайдаров Шуҳратжон Джумаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор; Тургунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.     Тадқиқотнинг мақсади. Чекланган ақли расолик институтининг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини комплекс ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш ҳамда чекланган ақли расолик ҳолатида содир этиладиган жиноятларни квалификация қилиш, тегишли жиноят қонуни нормаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят содир этиш вақтида нафақат ўз ҳаракатларининг, балки жиноий ҳаракацизлигининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахс ҳисобланиши асосланган;
жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)нинг аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши лозимлиги асосланган;
жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)ни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши лозимлиги асосланган;
ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Чекланган ақли расолик ҳолатида содир этилган жиноятларни квалификация қилиш ва бу борадаги жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жиноят содир этиш вақтида нафақат ўз ҳаракатларининг, балки жиноий ҳаракацизлигининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахс ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Жиноят кодексининг 18-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2019-йил 11-октябрдаги 05/3-06-109-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят содир этиш вақтида нафақат ўз ҳаракатларининг, балки жиноий ҳаракацизлигининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахс ҳисобланишига хизмат қилган;
жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)нинг аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Жиноят кодексининг 181-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2019-йил 11-октябрдаги
05/3-06-109-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)нинг аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилишига хизмат қилган;
жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)ни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Жиноят кодексининг 181-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2019-йил 11-октябрдаги 05/3-06-109-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят содир этиш пайтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)ни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилишига хизмат қилган;
ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Жиноят кодексининг 181-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2019-йил 11-октябрдаги 05/3-06-109-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши нафақат ақли норасо шахсларга, балки ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish