Sayt test rejimida ishlamoqda

Оманов Санжар Қурбоназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик юритувчи субектларда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1814.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилов Илёс Келдиёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субектларда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида     товар-моддий захиралар ҳолати ва ҳаракати ҳисобини ифодаловчи бухгалтерия счётлари таркибига 1016-“Иккиламчи дон маҳсулотлари, дон чиқиндилари ва бошқа хом ашёлар” ишчи счётини киритиш асосида мазкур корхоналар молиявий ҳисоботларидаги ахборотларнинг шаффофлигини ошириш асосланган; 
дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари ҳисоб сиёсатига 2011-“Уруғлик дон қайта ишлаш” ишчи счётини киритиш асосида хўжалик юритувчи субектлар фаолиятида ҳисоб ахборотларини тўғри шакллантириш ҳамда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш таклифи асосланган;
дон маҳсулотлари корхоналарида ёрдамчи ишлаб харажатлари бухгалтерия счётлари таркибига 2311-“Товар донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар” ишчи счётини киритиш орқали товар донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар ҳисобини тўғри ташкил этиш ҳамда маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш таклиф этилган;
дон ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари билан боғлиқ жараёнлар аудитининг умумий режа ва дастурини тузиш орқали аудитни режалаштириш босқичида аудиторлар томонидан дастлабки аудит стратегиясини ишлаб чиқиш такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субектларда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари молиявий ҳисоботларидаги ахборотларнинг шаффофлигини ошириш мақсадида товар-моддий захиралар таркибига 1016-“Иккиламчи дон маҳсулотлари, дон чиқиндилари ва бошқа хом ашёлар” ишчи счётини киритиш бўйича таклифи “Ғалла-алтег” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ғалла-алтег” АЖнинг 2023-йил 
22-сентябрдаги 01/1046-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, иккиламчи дон маҳсулотлари, дон чиқиндилари ва бошқа хомашёлар бўйича аниқ, тўғри ва тўлиқ аналитик маълумотларни шакллантириш имконяти яратилган;
дон маҳсулотлари корхоналарида маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш мақсадида ҳисоб сиёсатига 2011-«Уруғлик донни қайта ишлаш» ишчи счётини киритиш бўйича таклифи 
“Ғалла-алтег” АЖ томонидан жорий қилинган (“Ғалла-алтег” АЖнинг 2023-йил 22-сентябрдаги 01/1046-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, дон маҳсулотлари корхоналарида уруғлик донни қайта ишлаш бўйича ҳисоб ахборотларининг тўғри шаклланиши таъминланган;
дон маҳсулотлари корхоналарида ёрдамчи ишлаб харажатлари таркибига 2311-«Товар донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар» ишчи счётини киритиш бўйича таклифи “Ғалла-алтег” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ғалла-алтег” АЖнинг 2023-йил 22-сентябрдаги 01/1046-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши, товар донни қуритиш, тозалаш ва қўшимча ишлов бериш бўйича харажатлар ҳисобининг тўғри ташкил этилиши ва маҳсулот таннархининг тўғри аниқланиши имконини берган;
ишлаб чиқариш харажатлари аудитини самарали ташкил этиш мақсадида такомиллашган аудит режасини қўллаш бўйича тавсия “Ғалла-алтег” АЖ томонидан жорий қилинган (“Ғалла-алтег” АЖнинг 2023-йил 22-сентябрдаги 01/1046-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, аудит текширувларининг тизимли ташкил этилишига ҳамда меҳнат ва вақт харажатларининг қисқаришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish