Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Толиб Бозоровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ишлатилган этаноламинлар эритмаларини тозалаш ва улар асосида композицион абсорбентлар олиш технологияси», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2. DSc/Т162.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Элёр Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни заҳарли бирикмалардан тозалашда ишлатилган этаноламин эритмасини деградацияга учраш сабабларини аниқлаш, абсорбентларни тозалаш ва ишчи хоссаларини қайта тиклаш, композицион абсорбентлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
абсорбент таркибидаги N-(оксиэтил)- ва N,N-бис-(оксиэтил)-имида-золидон, трис-(оксиэтил)этилендиамин, N-(оксиэтил)- ва диэтанолпиперазин, N-(оксиэтил)-оксазолидон каби аминларнинг ҳарорат ва босимнинг таъсирида  ўзгарган маҳсулотлари, органик бирикмаларнинг ҳосил бўлиши, термик барқарор тузлар, Na+, K+, CA+  каби анорганик тузлар сақлаган мураккаб таркиб алканоламинларнинг абсорбция ва десорбция жараёнларининг термик деструкцияланиш маҳсулотлари эканлиги исботланган; 
таркибида термик барқарор тузлар сақлаган аминли ишчи эритмани ионалмашиниш усулида тозалашнинг оптимал шароитлари ўрганилиб, оғир металли ионларидан модификацияланган полистирол асосидаги анионитлар ёрдамида самарали тозаланиши  аниқланган;
ишлатилган этаноламин эритмасини деструкция маҳсулотларидан уч босқичли комбинирланган фильтрлаш усулида тозалаш  исботланган;
тозаланган техник этаноламинга амин гуруҳи сақловчи фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшиш йўли билан абсорбентнинг физик-кимёвий ва ишчи кўрсатгичлари яхшилаш ва эритманинг рН-9,8 дан 10,4 га, абсорбцион ҳажмни 0.40-0,44 моль/молдан 0,45-0,55 моль/молгача ошганлиги, кўпириш баландлиги ва турғунлик камайганлиги ва газ тозалаш самарадорлигини ошириш, абсорбент эритмасини ишлаш муддатини узайтириш асосланган;
ишлатилган этаноламинлар эритмаларини тозалаш ва улар асосида композицион абсорбентлар олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий газларни зарарли бирикмалардан тозалашда ишлатилган этаноламин эритмаларни регенера-циялаш, фаоллаштирувчи қўшимчалар асосида композицион абсорбент олиш ва уни газ тозалаш жараёнига қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлатилган тўйинган этаноламинларнинг ишчи эритмаларини регенерациялаш технологияси Шўртан газ кимё мажмуаси ва «Муборак ГҚИЗ» МЧЖ нинг «2024-2025 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 18 февралдаги 03-17-5/27-сон маълумотномаси). Натижада, фойдаланилган 30 %-ли ишчи эритмани N-(оксиэтил)- ва N,N-бис-(оксиэтил)-имидазолидон, трис-(оксиэтил) этилендиамин, N-(оксиэтил)- ва диэтанолпиперазин, N-(оксиэтил)-оксазолидон ва термик бардошли тузлардан регенерациялаб, қайта фойдаланиш имконини беради;
табиий газларни зарарли бирикмалардан тозалашда ишлатилган этаноламин эритмаларни регенерациялаш, фаоллаштирувчи қўшимчалар асосида композицион абсорбент олиш технологияси «Муборак ГҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2025 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 18 февралдаги 03-17-5/27-сон маълумотномаси). Натижада, самарали, селектив, фаол композицион абсорбент олиш имконини берди; 
ишлатилганган диэтаноламин ишчи эритмасини регенерациялаш технологияси Шўртан газ кимё мажмуаси ва «Муборак ГҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2025 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтьгаз» АЖнинг 2023 йил 18 февралдаги 03-17-5/27-сон маълумотномаси). Натижада, регенерацияланган этаноламинларга таркибида азот сақловчи қўшимчалар қўшиб композицион абсорбентда газларни агрессив компонентлардан тозалаш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish