Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Жалолидин Азизжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Углеводород хомашёсини ҳаво ёрдамида совитиш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3431.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Толиб Бозорович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасини такомиллаштириш орқали бензин фракциясини совитиш жараёни самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
углеводород фракцияларининг физик ва термофизик хусусиятлари 20÷200 C ҳароратлар чегарасида тажрибавий ва ҳисоблаш орқали аниқланиб, натижалар 0,5÷1,6 % га фарқ қилиши асосланган; 
конструктив ўзгартириш киритиш орқали такомиллаштирилган ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг самарадорлиги мавжуд қурилмага нисбатан 16,7 % га юқори эканлиги исботланган;
ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасига янги конструкцияли томчи тутгич ўрнатилиши билан намланган ҳаво ҳарорати 43 С дан 28 С гача пасайиши ва қурилмани ишлаш муддати икки марта узайиши исботланган;
бензин фракциясини ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг мақбул режим-конструктив кўрсатгичлари (бензин сарфи - 30-35 м3/соат, ҳаво оқими - 95.2·103 м3/соат, углеводород буғларининг қурилмага кириш ҳарорати - 142÷151 C, намлаб совитилган ҳаво ҳарорати 28 С, вентилятор айланиш сони - 425 мин–1, диаметри - 3000 мм ва томчи тутгич массаси - 377 кг) аниқланган;
ҳавони намлаш орқали иссиқлик узатиш коэффициенти қуруқ ҳавога нисбатан 1,18 марта ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Углеводород хомашёсини ҳаво ёрдамида совитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бензин фракциясини ҳаво ёрдамида совитишнинг такомиллаштирилган қурилмаси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2023 йил 8 февралдаги 02-03-01/39-сон маълумотномаси). Натижада, бензин фракциясини ҳаво ёрдамида совитиш самарадорлигини 16,7 % га ошириш имконини берган; 
ҳавони намлаб совитиш такомиллашган технологияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2023 йил 8 февралдаги 02-03-01/39-сон маълумотномаси). Натижада, қуруқ ҳавони намлаш орқали ҳарорат 43 С дан 28 С гача пасайиши аниқланган ва совитиш учун ишлатиладиган сувнинг буғланишини олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish