Sayt test rejimida ishlamoqda

Ауесбаев Алишер Уснатдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий газни СО2дан тозалаш учун ишлатиладиган абсорбцион-десорбцион колоннасини такомиллаштириш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/T3809.
Илмий раҳбар: Хурмаматов Абдуғаффор Мирзабдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Менглиев Шерзод Шоимович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: “O`ZLITINEFTGAZ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни СО2 дан тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш ва тўйинган амин эритмаларини регенерация қилиш учун ишлатиладиган десорбцион қурилмаларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 20÷150 С ҳароратлар оралиғида N-метилдиэтаноламин ва уларнинг аралашмаларининг физик ва термофизик хоссалари ҳисоб ва тажриба йўли билан аниқланган;
регенерация колоннасида тўйинган амин эритмаси тақсимланиш зонасида конструктив ўзгаришлар амалга оширилди ва табиий газни СО2 дан 96,5 % гача ажратиш самарадорлиги исботланган;
тўйинган амин эритмасининг тарқалиш зонасига оптимал оқим тезлиги 0,745 м/с бўлган тўйинган амин эритмасини етказиб беришнинг янги марказдан қочма усули асосланган;
130-132С ҳароратларда газ-суюқлик қатлами туфайли регенерация колоннасидаги ҳосил бўлган босимлар фарқининг 4 бараваргача камайтиришнинг максимал самарадорлиги аниқланган;
тоза амин суюқликлари ва амин эритмаларнинг зичлигини аниқ ҳисоблашга қодир иккинчи тартибли полином ҳарорат моделини ҳисоблаш функцияси исботланган;
насадкалар билан такомиллаштирилган десорберда регенерация жараёнининг мақбул параметрлари: тўйинган амин эритмасининг оқим тезлиги 0,22 кг/с, аппарат ичидаги газ тезлиги 2,51 м/с, жараён ҳарорати 129,25 С, колоннадаги пастги ва устки босимлар фарқини 6,46 кПа, регенерацияланган эритмадаги карбонат ангидриди концентрацияси 0,27 масса улуши аниқланган;
табиий газни СО2 дан тозалашнинг самарадор усули асосланиб, тўйинган амин эритмаларини регенерациялаш десорбцион қурилмаси такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий газни СО2 дан тозалаш жараёнининг самарадорлигини ошириш ва тўйинган амин эритмаларини регенерация қилиш учун ишлатиладиган десорбцион қурилмаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик газни карбонат ангидридидан тозалаш жараёнида фойдаланиладиган десорберни такомиллаштириш йўли билан ишлаб чиқилган регенератор Устюрт ГzКК ҚК «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (ҚК «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖнинг 2023 йил 10 февралдаги 01-4/24-43-сон маълумотномаси). Натижада, тўйинган аминнинг тақсимланиш зонасида насадка ёрдамида гидравлик қаршиликни ошириш, кўпикланишни камайтириш билан тўйинган амин эритмасини регенерациялаш самарадорлиги ошириш имконини берган;
табиий газни тозалашнинг такомиллашган технологияси Устюрт ГКК ҚК «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖда ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган (ҚК «Uz-Kor Gas Chemical» МЧЖнинг 2023 йил 10 февралдаги 01-4/24-43-сон маълумотномаси). Натижада, табиий газни СО2 дан тозалаш билан корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish