Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахронов Бекзод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вестибуляр бош айланишли беморларнинг диагностикаси ва реабилитациясига дифференциал ёндашув», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1315.
Илмий раҳбар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори. профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаев Ғайрат Умриллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Григорьева Алла Александровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси)
Етакчиташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: вестибуляр бош айланиши бор беморларни комплекс ташхисотива реабилитация қилиш усуллари самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вестибуляр бузилишлари мавжуд беморларда стандарт текширувлардан ташқари компьютер-стабилометрик усул билан биргаликда отоневрологик текширувлар комплекси ўтказиш самарадорлиги исботланган;
 илк бор, ихтисослаштирилган сўров ва отоневрологик текширувга асосланган компьютер дастури қўлланилиши оркали вестибуляр функция бузилишининг сабабини аниқлаш, кохлеовестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражасини, беморларда касалликнинг оғирлик даражасини аниқлаш ҳамда бемор учун кўпгина ҳолларда керак бўлмаган текширишларни ўтказмаслик ва зарур бўлган кейинги диагностик муолажалар спектри аниқланган;
биологик қайтар алоқа билан ўтказилган стабилометрик тадқиқот давомида асосий тик ҳолат мувозанатининг турғунлигини ва постурал тебранишларнинг ўзгаришини кўрсатадиган S, L, V қийматларининг статистик жиҳатдан сезиларли ўсиши аниқланган;
жисмоний реабилитациянинг такомиллаштирилган усулидан фойдаланган ҳолда бош айланиши қайд этилган беморларда комплекс жисмоний реабилитация зарурлиги илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 25декабрдаги 79-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг проректори томонидан 2023 йил 14 декабр № 13568 сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: вестибуляр бузилишлари мавжуд беморларда стандарт текширувлардан ташқари компьютер-стабилометрик усул билан биргаликда отоневрологик текширувлар комплекси ўтказилган. Илк маротаба яратилган компьютер дастури кохлеовестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражасини ва беморларда касалликнинг оғирлик даражасини аниқлашга имкон берди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларнинг илмий ахамияти шундан иборатки, периферик ва марказий вестибуляр бузилишларнинг клиник хусусиятлари аниқланган ва амалиётчи шифокорлар учун вестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражаси ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи ташхисот тадбирларининг алгоритми ишлаб чиқилган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2023 йил 10-октябр 47-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2023 йил 26 октябрдаги 37-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоийсамарадорлиги қуйидагилардан иборат:Вестибуляр бош айланиши мавжуд беморларда касалликнинг оғирлик даражаси ва стабилометрик кўрсаткичларига  қараб ҳамда анъанавий отоневологик кўрикларида, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун дастур яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вестибуляр бош айланиши мавжуд беморларда  эрта ташхислаш натижасида асоратлар сони камайтирилган ва стационарда даволаш ётоқ куни 2 кунга қисқарганлиги ҳисобида 360 000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.Хулоса: Бош айланиши билан оғриган беморларда такомиллаштирилган диагностика-даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши:“Вестибуляр бош айланишли беморларни диагностикаси ва реабилитацясига дифференциал ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 14 декабр № 13568 сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: биологик қайтар алоқа билан ўтказилган стабилометрик тадқиқот давомида асосий тик ҳолат мувозанатининг турғунлигини ва постурал тебранишларнинг ўзгаришини кўрсатадиган S, L, V қийматларининг статистик жиҳатдан сезиларли ўсиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти шундан иборатки, вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхисот этиш ва реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради;Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2023 йил 10-октябр 48-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2023 йил 26 октябрдаги 38-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бош айланиши безовта қиладиган беморларни жисмоний реабилитация қилишнинг ишлаб чиқилган усули узоқ муддатли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатади ҳамда беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхисот этиш ва реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Хулоса: ВБ билан касалланган беморларда диагностика ва даволаш буйича таклиф этилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда МК патологиясини ташхислаш ҳамда башоратлаш, стационар шароитида 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобига бюджет маблағларини 130 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши:“Вестибуляр бош айланишли беморларни диагностикаси ва реабилитацясига дифференциал ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 14 декабр № 13568 сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: вестибуляр бузилишлари мавжуд беморларда компьютер-стабилометрик усул билан биргаликда отоневрологик текширувлар комплекси ўтказилган. Илк маротаба яратилган компьютер дастури кохлеовестибуляр бузилишларнинг переферик ёки марказий зарарланиши ва беморларда касалликнинг кечиши даражасини аниқлашга имкон берди;Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларнинг илмий ахамияти шундан иборатки, периферик ва марказий вестибуляр бузилишларнинг клиник хусусиятлари аниқланган вестибуляр бузилишларнинг зарарланиш даражаси ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берувчи ташхисот тадбирларининг алгоритми ишлаб чиқилган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2023 йил 10-октябр 47-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2023 йил 26 октябрдаги 37-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Вестибуляр бош айланиши мавжуд беморларда касалликнинг оғирлик даражаси, фаоллиги ва стабилометрик курсаткичларига  қараб ҳамда анъанавий отоневологик курикларида, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун дастур яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вестибуляр нейронит мавжуд беморларда  эрта ташхислаш натижасида асоратлар сони камайтирилган ва амбулатор даволашга 260 000сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.Хулоса: Вестибуляр нейронит билан оғриган беморларда такомиллаштирилган диагностика-даволаш чора тадбирларни қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджети маблағларини 260 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши:“Вестибуляр бош айланишли беморларни диагностикаси ва реабилитацясига дифференциал ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 14 декабр № 13568 сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий янгиликнинг моҳияти: стабилометрик платформа билан ўтказилган тадқиқот давомида асосий тик ҳолат мувозанатининг турғунлигини ва постурал тебранишларнинг ўзгаришини кўрсатадиган  кўрсатгич қийматларининг сезиларли ўсиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти шундан иборатки, вестибуляр нейронит билан касалланган  беморлар реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради;Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида 2023 йил 10-октябр 48-сонли буйруқ билан, РШТЁИМ ТВФда 2023 йил 26 октябрдаги 38-сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вестибуляр нейронит бор беморларни жисмоний реабилитация қилишнинг ишлаб чиқилган усули узоқ муддатли ва барқарор ижобий таъсир кўрсатади ҳамда беморнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон беради, асоратларни камайтириш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вестибуляр бузилишлари мавжуд бўлган беморларни ташхисот этиш ва реабилитация қилиш жиҳатларини бундай кўп қиррали ўрганиш маълум даражада қўйилган саволларга жавоб беришга ва иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Хулоса: Вестибуляр нейронит билан касалланган беморларда реабилитация буйича таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда стационар шароитида 1 нафар бемор учун 2 кун ҳисобига бюджет маблағларини 68 000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши:“Вестибуляр бош айланишли беморларни диагностикаси ва реабилитацясига дифференциал ёндашув” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 14 декабр № 13568 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish