Sayt test rejimida ishlamoqda

Халтураев Холтура Куватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган ун, нон ва нон маҳсулотларининг кимёвий ва микробиологик хавфсизлигини таъминлаш тадқиқоти», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2066.
Илмий раҳбар: Курбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Рафиқ Амонович, техника фанлари доктори, доцент; Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган дон, ун, нон ва нон маҳсулотларининг кимёвий ва микробиологик хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий ва микробиологик хавфсизлиги бўйича таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг микробиологик хавфсизлигини таъминлаш назарий жиҳатдан илмий асосланган;
дон, ун ва нон маҳсулотларини дезинсексиялаш ва дезинфекциялаш қурилмаларини ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
илк маротоба дон, ун ва ноннинг диелектрик хусусиятлари аниқланган;
буғдой донини дезинсексиялаш ва ун, ноннинг зарарли микрофлорасини дезинфекциялаш технологияси узлюксиз коаксиал ва резонаторли УЮЧ қурилмаларини қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган ун, нон ва нон маҳсулотларинининг кимёвий ва микробиологик хавфсизлигини таъминлаш бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
УЮЧ ли коаксиал  дезинфекциялаш қурилмаси “Покиза” МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКниннг 2023 йил 14 июндаги 6-1-2/95-505-сон маълумотномаси). Натижада, ун ва нон маҳсулотларининг кимёвий ва микробиологик хавфсизлигига эришилган, самарадорлик 20% га ошиши имконини берган;
УЮЧ ли резонаторли дезинфекциялаш қурилмаси “Сурхондарё дон маҳсулотлари” АЖда амалиётга жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКниннг 2023 йил 14 июндаги 6-1-2/95-505-сон маълумотномаси). Натижада, бугʼдой донини дезинсекциялаш орқали  микробиологик хавфсизлигига эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish