Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматова Дилноза Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ёнув двигателлари учун специфик хоссага эга полимер композициялари ва буюмларини олиш технологияларини яратиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4345.
Илмий раҳбарлар: Ибадуллаев Ахмаджон Сабирович, техника фанлари доктори, профессор; Тешабаева Эльмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор; Вапаев Муроджон Дусумматович, техника фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махаллий хомашёлар асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун махсус хоссага эга эластомер композициялари ва буюмларини олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар фуран олигомерлари ва ацетилен ишлаб чиқариш технологияси қўшимча махсулоти қора қурум структураси ва физик-кимёвий хоссолари асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун махсус хоссали бутадиен-нитрил каучукли эластомер композицияларини олиш асосланган;
ички ёнув двигателлари тизимлари учун махсус хоссали бутадиен-нитрил каучуклари асосида эластомер композицияларини маҳаллий хомашёларни қўшиб олиш таркиби берилган талаблар асосида тизимли таҳлил орқали ишлаб чиқилган;
яратилган бутадиен-нитрил каучуки асосидаги композициянинг вулканланиш кинетикаси ва технологик хоссаларига  ингредиентлар структураси ва миқдори, тайёрлаш технологик кўрсатгичлари таъсири аниқланган;
яратилган композицион эластомер материалларнинг физик-механик, динамик, эксплуатацион,  махсус хоссаларига танланилган ингредиентлар структураси ва миқдори, тайёрлаш технологик кўрсатгичлари таъсири аниқланган;
махаллий хомашёларни қўшиб ички ёнув двигателлари тизимлари учун махсус хоссаларга эга армирланган ва армирланмаган, қолипланган ва қолипланмаган бутадиен-нитрил каучуклари асосида эластомер композициялари ва буюмлари олиш таркиби ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун махсус хоссага эга эластомер композициялари ва буюмларини олиш таркиби ва технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёларни қўшиб ички ёнув двигателлари тизимлари учун специфик хоссага эга буюмлар олиш композиция таркиби «O‘ztemiryo‘lmashtamir» УКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 03/1236-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган композициялар асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари ишлаб чиқиш имконини берган;
яратилган композициялар асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун  армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари олиш технологияси «O‘ztemiryo‘lmashtamir» УКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 03/1236-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган композициялар асосида ички ёнув двигателлари тизимлари учун армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари ишлаб чиқишни 60% махаллийлаштириш имконини берган;
маҳаллий хомашёларни қўшиб ички ёнув двигателлари тизимлари учун армирланган ва армирланмаган резинатехника буюмлари ишлаб чиқиш  таркиби ва технологиялари «O‘ztemiryo‘lmashtamir» УКнинг резинатехника буюмлари ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 03/1236-сон маълумотномаси). Натижада, қолипланувчи ва қолипланмайдиган армирланган ва армирланмаган резинатехника  буюмлари ишлаб чиқариш миқдорини 23% ошириш ва тан нархини 35% камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish