Sayt test rejimida ishlamoqda

Бувараимов Зиёдулло Каримжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поливинилхлорид таркиблари учун олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2770.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Ҳасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Муртазаев Қувондик Мустафаевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид кабел қопламаларини маҳаллий хомашёлар асосида олинган полифункционал антипиренлар билан ёнғиндан ҳимоялашнинг самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меламин, полифосфат аммоний, алюминий, магний ва рух сақлаган полифосфат аммоний каби кимёвий бирикмаларни олигомерлаш асосида пластификатланган поливинилхлорид полимер материалларни оловбардошлигини оширувчи олигомер антипиренлар олинган;
таркибида фосфор, азот, алюминий, магний ва рух бўлган олигомер антипиренлар олиш жараёнининг оптимал шароитларилари ишлаб чиқилган; 
олинган олигомер антипиренлар билан пластификатланган поливинилхлорид асосидаги полимер материалларини 140-160оС ҳароратларда модификaциялашнинг оптимал нисбатлари ҳамда термик барқарорлиги 480оС ҳароратда 50% масса йўқотишга яхшиланганлиги исботланган;
таркибида металл, фосфор ва азот бўлган олигомер антипиренлар билан модификацияланган полимер материалларни кислород индексини (КИ%) 24% дан 38,7% гача ошиши аниқланган;
олигомер антипиренларни олиш технологияси ва ташкилот стандарти ишлаб чиқилган ҳамда кенг қўлланилаётган аналогларга нисбатан иқтисодий самарадорлик 18,3% га юқори эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поливинилхлорид таркиблари учун олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олигомер антипиренлар билан модификацияланган поливинилхлорид таркиблари “SEVEN SYSTEMS” МЧЖ ва “STATERM” МЧЖ корхоналарида оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 6/4/38-1201-сон ва Фарғона нефтни қайта ишлаб чиқариш заводининг 2023 йил 18 май кунидаги 01-09/1176-сон маълумотномалари). Натижада, полимер материаллари учун полифункционал хусусиятга эга олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
ПВХ-MП-Al русумли олигомер антипирен билан модификацияланган поливинилхлорид композициялари “STATERM” МЧЖ корхонасида оловбардош полимер деталлар олишда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 6/4/38-1201-сон маълумотномаси). Натижада, олигомер антипиренларни олиш технологияси ва ташкилот стандарти ишлаб чиқилган ҳамда иқтисодий самарадорликни ўртача 18,3% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish