Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Сарвар Нуритдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органларининг маъмурий назоратни таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш (маъмурий-ҳуқуқий жиҳатлари)”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu528.
Илмий раҳбар: Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Саидгазиева Нилуфар Шерзодовна, юридик фанлар доктори, профессор; Хожиев Эркин, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган айрим тоифадаги шахслар устидан ўрнатилган маъмурий назоратни таъминлаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профилактик тадбирлар давомида жамоат жойларида шубҳали ҳаракатлар содир этаётган ва маъмурий назорат остидаги фуқароларнинг шахсини жойида тезкор текшириш ҳамда аниқлаш имконини берувчи “Э-патрул” тизимини жорий этиш зарурати асослантирилган;
маъмурий назорат остидаги шахсларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишининг олдини олиш мақсадида улар билан олиб бориладиган якка тартибдаги профилактик ишларнинг видео қайд этиш воситалари билан жиҳозланган махсус “суҳбат хоналари”да ўтказилиши тартибини йўлга қўйиш зарурати асосланган;
маъмурий назорат остидаги шахсларнинг рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда ички ишлар органларига келиш мажбуриятини таъминлашда уларнинг шахсини тезкор ҳамда сифатли текшириш ва аниқлаш имконини берувчи бармоқ излари орқали идентификация қилиш (таниб олиш) тизимидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш зарурати асослантирилган;
маҳаллаларни қизил тоифадаги маҳаллалар рўйхатига киритишда уларда истиқомат қилувчи маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар салмоғининг криминоген вазиятга таъсирини инобатга олиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган айрим тоифадаги шахслар устидан ўрнатилган маъмурий назоратни таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
профилактик тадбирлар давомида жамоат жойларида шубҳали ҳаракатлар содир этаётган ва маъмурий назорат остидаги фуқароларнинг шахсини жойида тезкор текшириш ҳамда аниқлаш имконини берувчи “Э-патрул” тизимини жорий этишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-июлдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3, 4, 5-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш бошқармасининг 2023-йил 2-июндаги 12-15-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг маъмурий назоратни таъминлаш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга ҳамда тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга хизмат қилган;
маъмурий назорат остидаги шахсларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишининг олдини олиш мақсадида улар билан олиб бориладиган якка тартибдаги профилактик ишларнинг видео қайд этиш воситалари билан жиҳозланган махсус “суҳбат хоналари”да ўтказилиши тартибини йўлга қўйишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган “2022 – 2025-йилларда Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси”нинг 88-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 10-декабрдаги 15/49/7-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши маъмурий назорат остидаги шахсларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишининг олди олинишига хизмат қилган;
маъмурий назорат остидаги шахсларнинг рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда ички ишлар органларига келиш мажбуриятини таъминлашда уларнинг шахсини тезкор ҳамда сифатли текшириш ва аниқлаш имконини берувчи бармоқ излари орқали идентификация қилиш (таниб олиш) тизимидан фойдаланиш амалиётини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган “2022 – 2025-йилларда Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси”нинг 95-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 10-декабрдаги 15/49/7-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маъмурий назорат остидаги шахсларни идентификация қилиш амалиётининг соддалаштирилишига ҳамда уларнинг маъмурий чекловларга амал қилинишини назорат қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маҳаллаларни қизил тоифадаги маҳаллалар рўйхатига киритишда уларда истиқомат қилувчи маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар салмоғининг криминоген вазиятга таъсирини инобатга олишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябрдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар”нинг еттинчи бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 10-декабрдаги 15/49/7-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш амалиётини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish