Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамов Шерзод Рахимджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий гвардиянинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.07 -“ Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Yu952.
Илмий раҳбар: Джураев Рустам Мирзаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор; Джўраева Анора Заппаровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори(PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Миллий гвардиянинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Миллий гвардиянинг ваколатли ходимлари етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини баҳолаб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шакллари (оилавий болалар уйларини ташкил этиш)ни қўллаш чораларини кўриш лозимлиги асослантирилган;
Миллий гвардиянинг вакили Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларнинг «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари, олий ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа таълим муассасаларига номзодлар сифатида тайёрлаш учун шароит яратиш мажбуриятини қайд этиш зарурати асослаб берилган;
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари этиб, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг таълим-тарбиясини ташкил этиш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, айниқса ногирон ва сурункали касалликлари бўлган болаларнинг соғлиғини тиклаш ва сақлаш кабиларни белгилаш зарурати асослантирилган;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни киритиш, идоралараро маълумотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда «Меҳр дафтари» тизими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиниши Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилиниши зарурати асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий гвардиянинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалаи асосида:
Миллий гвардиянинг ваколатли ходимлари етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва маиший шарт-шароитларини баҳолаб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш, уларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриш лозимлиги борасидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-августдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган «Оилавий болалар уйи тўғрисидаги Низом»нинг 22-бандини ишлаб чиқишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 24-апрелдаги 12/2403-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши Миллий гвардиянинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилавий болалар уйида жойлардаги болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари билан ҳамкорликда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда иштирок этишининг ҳуқуқий асослари такомиллашишига хизмат қилган;
Миллий гвардиянинг вакили Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларини «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари, олий ҳарбий таълим муассасалари ва бошқа таълим муассасаларига номзодлар сифатида тайёрлаш учун шароит яратиши тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2021-йил 23-августдаги 268-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси директорининг тарбиявий ишлар бўйича биринчи ўринбосарининг лавозим йўриқномасини»нинг «Биринчи ўринбосарнинг лавозим мажбуриятлари» деб номланган 3-боби «Биринчи ўринбосарнинг лавозим мажбуриятлари қуйидагилардан иборат» номли 5-банди 11-хатбошисини шакллантирилишида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 18-августдаги 03-06/2-3415-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши Миллий гвардиянинг фаолиятида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланишига ва болаларни олий таълим билан қамраб олишга ҳамда касб-ҳунарга эга бўлишларига хизмат қилган;
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари сифатида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг таълим-тарбиясини ташкил этиш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, айниқса бу тоифадаги ногирон ва сурункали касалликлари бўлган болаларнинг соғлиғини тиклаш ва сақлаш этиб белгиланиши зарурлиги ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 10-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 24-апрелдаги 12/2403-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни билим олиш, меҳнат қилиш, соғлиғини сақлаш ва уй-жойга бўлган ҳуқуқлари таъминланиш даражаси ошишига хизмат қилган;
«Меҳр дафтари» ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва ҳаққонийлиги Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилиниши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 24-апрелдаги 12/2403-сон далолатномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши Миллий гвардиянинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини такомиллашишига, шу билан бирга «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилиш учун ҳуқуқий асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish