Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамиев Диёр Баҳриддин ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқув дастгоҳлари ассортиментлик имкониятлари асосида йўл-йўл нақшли тўқималарни лойиҳалаш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.4.PhD/Т2530
Илмий раҳбар: Дониёрова Матлуба Адашбаевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.06.2020.Т.115.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Г.Н.Валиев, техника фанлари доктори, профессор. Ҳ.А.Хазратқулов, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқув дастгоҳлари ассортиментлик имкониятларини таҳлил қилиш асосида йўл-йўл нақшли тўқималарни лойиҳалашдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқималарни лойиҳалаш учун ўрилиш турлари турли тўқув дастгоҳлари ҳомуза ҳосил қилиш механизмларининг ишлаш тартиби асосида йўл-йўл нақшли бир қатламли ва мураккаб тўқима ишлаб чиқилган;
рапирали ва пневматик тўқув дастгоҳларининг тўқимани тортиш ва ўраш механизмлари технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда дастгоҳда тўқима кўндаланг йўллари энини белгилаш ва турли чизиқли зичликдаги ипларни жойлаштиришни амалий натожалар асосида ишлаб чиқилган;
тўқув дастгоҳининг иплардан кўп рангли механизмидан фойдаланган ҳолда толавий таркиби ва чизиқлида зичлиги турлича бўлган арқоқ ипларидан тўқима сиртида кўндаланг йўл-йўл нақш шакллантирилган;
танда ва арқоқ ипларининг деформация қиймати ва бикрлик коеффициентини ҳисобга олган ҳолда тўқима қалинлиги ва ипларнинг чизиқли зичлик коеффициенти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқув дастгоҳларининг технологик имкониятларини тадқиқ қилиш ва янги йўл-йўл нақшли ўрилиш тури жорий этиш бўйича олинган натижалар асосида:
янги турдаги йўл-йўл нақшли матонинг ўрилиш тури ҳамда тахтлаш кўрсаткичлари “НТ ҲОЛДИНГ Ҳоме Техтиле” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 27 июндаги №30/25-1431-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулот самарадорлиги мавжуд газлама учун мос равишда 20,6%, янги лойиҳаланган кўндаланг йўлли газламалар ишлаб чиқариш учун 48,2-56,2% ни ташкил этди. Замонавий тўқув дастгоҳлари билан жиҳозланган корхоналарда капитал маблағларни қопланиш муддати ўртача 2,5 марта қисқарган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish