Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимжонов Бекзод Раимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти корхоналарини техник қайта жиҳозлашда инвестицион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 - “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD/Iqt2651.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04.
Илмий раҳбар: Ходжаева Нодирахон Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Расмий оппонентлар: Шодиева Гулнора Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эрназаров Ортиқ Эшназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси темир йўл тизимида техник қайта жиҳозлаш ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилишда инвестиция жараёнларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндошувга кўра келадиган ишлаб чиқариш фондлари фаол қисми элементларининг жадал янгиланиши, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини оширишни таъминлайдиган ва корхона фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси сифатида талқин этилувчи “техник қайта жиҳозлаш” тушунчасининг мазмуни темир йўл транспорти соҳасида техник қайта жиҳозлаш жараёнида инвестиция фаолиятини бошқариш бўйича инновацион ёндашувни яратиш ва амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
темир йўл транспорти корхоналарида ускуналар паркини янгилаш асосида эришилувчи ижобий самара таъсирида электроенергия харажатлари, ишлаб чиқариш майдонлари ва ишлаб чиқарувчи персонални қисқартириш орқали техник қайта жиҳозлашдаги инвестицион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш асосланган;
темир йўл транспорти корхоналарида инвестицион лойиҳаларни бошқариш алгоритми лойиҳаларнинг истиқболли рейтингини ва инвестицион жозибадорлигини баҳолашда экспретлар нуқтаи назарларини ўзаро мувофиқлаштириш коеффициенти қиймати (0 < W < 40) диапазонини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида темир йўл транспорти обектларини техник қайта жиҳозлаш бўйича мақсадли вазифалар асосида молиявий кўрсаткичлари динамикасининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспортининг инвестицион фаолиятини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндошувга кўра келадиган ишлаб чиқариш фондлари фаол қисми элементларининг жадал янгиланиши, ишлаб чиқаришнинг техник даражасини оширишни таъминлайдиган ва корхона фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси сифатида талқин этилувчи “техник қайта жиҳозлаш” тушунчасининг мазмуни темир йўл транспорти соҳасида техник қайта жиҳозлаш жараёнида инвестиция фаолиятини бошқариш бўйича инновацион ёндашувни яратиш ва амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун тавсия этилган “Транспорт соҳасида корпоратив бошқарув” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университети ректорининг 2023 йил 7-мартдаги 40-058-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “техник қайта жиҳозлаш” тушунчасининг мазмуни бўйича назарий билимларнинг янада кенгайиши ҳамда транспорт соҳасида техник қайта жиҳозлаш жараёнида инвестиция фаолиятини бошқариш асосида корхона молиявий кўрсаткичларини 5% дан 15% гача ошириш имконини яратган;
темир йўл транспорти корхоналарида ускуналар паркини янгилаш асосида эришилувчи ижобий самара таъсирида электроенергия харажатлари, ишлаб чиқариш майдонлари ва ишлаб чиқарувчи персонални қисқартириш орқали техник қайта жиҳозлашдаги инвестицион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023-йил 7-июлдаги 01/2994-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида қабул қилинаётган қарорларнинг сифатини 5-10% га ошириш имкони яратилган;
темир йўл транспорти корхоналарида инвестицион лойиҳаларни бошқариш алгоритми лойиҳаларнинг истиқболли рейтингини ва инвестицион жозибадорлигини баҳолашда экспретлар нуқтаи назарларини ўзаро мувофиқлаштириш коеффициенти қиймати (0 < W < 40) диапазонини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023-йил   7-июлдаги 01/2994-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспортига бўлган эҳтиёжларни баҳолаш ва бошқариш аниқлигини оширган ва траснопрт харажатларини 8-12% га қисқартириш имконини яратган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида темир йўл транспорти обектларини техник қайта жиҳозлаш бўйича мақсадли вазифалар асосида молиявий кўрсаткичлари динамикасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Маркетинг ва логистика бошқармаси томонидан компания таркибидаги корхоналарни қайта жиҳозлашда инвестицион жараёнларни бошқаришга оид дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2023-йил 7-июлдаги 01/2994-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳалари ва бизнес-режалар самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш инвестиция жараёнларини лойиҳалаш циклини 15% га қисқартириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish