Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадов Насимбек Шухратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғусини юксалтиришда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди фаолияти тарғиботининг роли”, 09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2023.1.PhD/Fal923.
Илмий раҳбар: Бўтаев Усмонжон Хайруллаевич, сиёсий фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мамадалиев Шавкатбек Олмосбоевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амир Темур ва Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий маҳорати мисолида янги Ўзбекистон ёшларининг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг такомиллашган тарғибот технологияларини яратишнинг мафкуравий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий ватанпарварликни тарбиялашга йўналган халқ достонларининг моҳиятини ўрганиш, буюк саркардаларнинг ҳарбий санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ёшларнинг ахборот тармоғларида тарқатилаётган бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашини шакллантиришнинг илмий, тарихий, фалсафий тарғибот технологиялари эканлиги асосланган;
ёшларнинг «Халқ ва армия – бир тану жондир» эзгу ғояси атрофида бирлашиши уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тинчлик ва тотувликни асраб-авайлашнинг зарурлигини сингдириш ёшлар-армия-давлат муносабатларида ошкораликни шакллантириш омили эканлиги очиб берилган;
замонавий уруш фалсафасининг эндоген ва эгзоген хусусиятлари ўзгараётган даврда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ишонтириш, рағбатлантириш ва шахсий ибрат каби усуллардан фойдаланишнинг давлат ва жамият хавфсизлигига хизмат қилишнинг мезони эканлиги очиб берилган;
ҳарбий-маъмурий секторлар – ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, имконияти чекланган ёшлар учун Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темурнинг фаолияти акс эттирган брайл алифбосидаги кўразмали материаллар ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни жорий этиш ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий тарғибот технологияси эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғусини юксалтиришда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди фаолияти тарғиботининг роли мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳарбий ватанпарварликни тарбиялашга йўналган халқ достонларининг моҳиятини ўрганиш, буюк саркардаларнинг ҳарбий санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш уларни ахборот тармоғларида тарқатилаётган бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни шакллантиришнинг илмий, тарихий, фалсафий мезонлар билан боғлиқ технологиялар эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицей фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор лойиҳасини 4-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023-йил 14-июл 25/2579-сон маълумотномаси). Натижалар, ҳарбий билим юртларида Амир Темур ва Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий маҳоратини ўрганиш ва улар жасоратидан ибрат олишга хизмат қилган;
ёшларнинг «Халқ ва армия — бир тану жондир» эзгу ғояси атрофида бирлашиши уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тинчлик ва тотувликни асраб-авайлашнинг зарурлигини сингдириш ёшлар-армия-давлат муносабатларида ошкораликни шакллантириш омили эканлигига оид хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказида «Темур тузуклари»да ватанпарварлик тушунчаси ва уни Амир Темур ҳаётида тутган ўрни ҳамда Жалолиддин Мангуберди жасоратини ёшлар қалбига сингдириш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда ҳамда тарғиботчилар учун мўлжалланган қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 10-июлдаги 02-02-27-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшлар онгига ватанпарварлик ғояларини сингдириш ва мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
замонавий уруш фалсафасининг эндоген ва эгзоген хусусиятлари ўзгараётган даврда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ишонтириш, машқ қилдириш ва мустақил ишлаш, кузатиш, рағбатлантириш ва шахсий намуна каби усуллари давлат ва жамиятнинг ҳарбий хавфсизлигига хизмат қилишнинг мезони эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-июндаги «Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицей фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-184-сон Қарор лойиҳасининг 2-банди ижросини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2023-йил 6-июлдаги 6776-сон маълумотномаси). Натижалар, «Темурбеклар мактаби», «Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи» ўқувчиларининг мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини тушунишига хизмат қилган;
ҳарбий-маъмурий секторлар - ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, имконияти чекланган ёшлар учун Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темурнинг фаолияти акс эттирган брайл алифбосидаги кўразмали материаллар ва сунъий интеллект технологияларидан жорий этиш  ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий тарғибот технологияси модели эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ёшларга Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темурнинг фаолияти акс эттирган брайл алифбосидаги кўргазмали материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 04-02/601-сон маълумотномаси). Натижалар, мактабгача таълим муассасаларида «Эртаклар яхшиликка етаклар» шиори остида ўйинли тадбирларни ташкил этиш ва уларда афсонавий қаҳрамонлар образларини яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish