Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайратов Жасурбек Ғайратжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туксизлантирилган уруғлик чигит тайёрлаш машинасининг ишчи қисмлари конструксиясини такомиллаштириш билан ишлаш самарасини ошириш”  05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3669
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, проффесор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мўминов Мансурбек Рахимович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), катта илмий ходим (05.02.03), Саримсақов Олимжон Шарифжонович техника фанлари доктори, профессор (05.06.02).
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1ЛБ колосниксиз линтерида металл чўткали цилиндрлар ўрнига аррали цилиндрларнинг янги конструксиясини қўллаш билан уруғлик чигитни туксизлантириш самарадорлигини  оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта чигитини туксизлантириш жараёнини самарадорлигини ошириш учун юза қисми тўлқинсимон шаклдаги арра оралиқ қистирмаларидан йиғилган аррали цилиндрни делинтерлаш машинасининг камерасига ўрнатиб, чигит туксизлантириш машинаси ишлаб чиқилган;
тўлқинсимон қистирманинг эластиклик кучи, чигитга вертикал йўналишда тукларни чўзишдаги силжитувчи кучларни ҳисобга олган ҳолда кучларни мувозанат шартига асосан тўлқинсимон қистирманинг сирти билан тукли чигит ишқаланиш кучи ифодаси келтириб чиқарилган;
тукли чигитни бир текисда чўзиш ва ингичкалаш нотекислигини камайтиришда эластиклик коеффициентига ва аррали цилиндрнинг бурчак тезликлигига ҳамда тукни чўзишдаги узунлигига,  тўлқинсимон юзасини арра ҳаракати йўналиши бўйлаб бурчагига боғлиқлик ифодаси олинган;
1ЛБ делинтерлаш машинасининг такомиллаштирилган арра оралиқ қистирмалар диаметри, тўлқинсимон юза бурчаги ва цилиндрнинг айланишлар сони каби параметрларни тажрибаларни математик режалаштириш усули орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта чигитини икки босқичли туксизлантириш жараёнини самарадорлигини ошириш ва чигитнинг механик шикастланишини камайишини таъминловчи делинтерлаш машинасини конструксиясини параметрларини чигитни делинтерлашда самарадорлиги юқори бўлиши бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
Такомиллаштирилган чигит делинтерлаш машинаси Наманган вилояти, “Эффект наманган таъминот сервис” МЧЖ га қарашли Уйчи уруғлик чигит тайёрлаш корхонасидаги уруғлик чигитни туксизлантириш тизимига жорий этилди.  (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг №03/22-811 сонли маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган технологик жараёнда 1ЛБ линтеридан сўнг чигит механик шикастланиш даражасининг ошиши 0,5 % га камайган, момиқ чиқиши 4,0 % га тенг бўлиб, 0,4 % га ортган. Олинган момиқ “Б” туридаги момиқ турига мос келиши аниқланди. Чигитлар ОС туксизлантириш машинасида 0,5 % гача туксизлантиришда унинг иш унумдорлиги 450 кг/соатга етиб, механик шикастланишнинг ошиши амалдагисидан 1,3 % га камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish