Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамуров Самаджон Игамназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Енгил саноат корхоналарида маркетинг ахборотларидан самарали фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.PhD/Iqt3066
Илмий раҳбари: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Акрамов Тохир Абдирахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: енгил саноат корхоналари фаолиятини маркетинг ахборотларидан самарали фойдаланиш орқали ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг ахбороти” тушунчаси бозор динамикаси, истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва рақобатга оид маълумотлар ва тушунчаларни тизимли тўплаш, таҳлил ва талқин қилиш асосида қарорлар қабул қилиш ва маркетинг стратегиялари ҳақида аниқ ахборотлар олиш имконини берувчи тизим жиҳатидан такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналари маркетинги фаолиятида ижтимоий сўровнома ахборотларини шакллантириш ва қайта ишлаш бўйича муаллифлик ишланмаларига оид “МИС-ПОЛЛ” маркетинг платформасини қўллаш орқали реклама (Р=0,68), савдо нашрлари (СН=0,23), саноат тадбирлари ва конференциялар (СТК=0,09)нинг истеъмолчиларга таъсир даражалари асосланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги енгил саноат корхоналарида маркетинг ахборотлардан фойдаланишда “маркетинг микс” комплексига қўшимча тарзда истеъмолчи эътиборига етказиш тезлигини уйғунлаштириш орқали маҳсулот сотиш ҳажмини ошириш асосланган;
енгил  саноат соҳасининг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар таҳлили натижасида шакллантирилган корхоналарда маркетинг фаолияти самардорлигини баҳолаш услубиёти асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил саноат корхоналарида маркетинг ахборотидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
услубий ёндашувга кўра “маркетинг ахбороти” тушунчаси бозор динамикаси, истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва рақобатга оид маълумотлар ва тушунчаларни тизимли тўплаш, таҳлил ва талқин қилиш асосида қарорлар қабул қилиш ва маркетинг стратегиялари ҳақида аниқ ахборотлар олиш имконини берувчи тизим жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юрти менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Маркетинг (2-модул “Бренд менежменти” фани асосида)” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бозор динамикаси, истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва рақобатга оид маълумотлар ва тушунчалар асосида қарорлар қабул қилиш ва маркетинг стратегиялари ҳақида аниқ ахборотлар олиш имконини берувчи тизим сифатидаги “маркетинг ахбороти” тушунчаси тўғрисида янада кенгроқ билим ва кўникмалар шакллантириш имкони яратилган;
енгил саноат корхоналари маркетинги фаолиятида ижтимоий сўровнома ахборотларини шакллантириш ва қайта ишлаш бўйича муаллифлик ишланмаларига оид “МИС-ПОЛЛ” маркетинг платформасини қўллаш орқали реклама (Р=0,68), савдо нашрлари (СН=0,23), саноат тадбирлари ва конференциялар (СТК=0,09)нинг истеъмолчиларга таъсир даражаларидан фойдаланиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги “Глобал Мега Техтиле” МЧЖ фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 8 майдаги №12-07-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Глобал Мега Техтиле” МЧЖнинг маркетинг ахборотлари билан ишлаш самарадорлигини 17 фоизга ошириш имкони яратилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги енгил саноат корхоналарида маркетинг ахборотлардан фойдаланишда “маркетинг микс” комплексига қўшимча тарзда истеъмолчи эътиборига етказиш тезлигини уйғунлаштириш орқали маҳсулот сотиш ҳажми ва рентабеллигини ошириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги “Глобал Мега Техтиле” МЧЖ фаолиятига татбиқ этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 8 майдаги №12-07-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Глобал Мега Техтиле” МЧЖда  савдо ҳажмини 11 фоизга, рентабеллик даражасини 19 фоизга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish