Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхакимов Сирожиддин Нурбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнес субектларида инновасиялардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Iqt871.
Илмий раҳбари: Тухлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эштаев Алишер Абдуғаниевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арипов Ойбек Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес субектларининг инновацион фаоллигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудуддаги кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга масъул идоралар томонидан фаолиятида инновацион салоҳияти нисбатан юқори бўлган кичик бизнес корхоналарини аниқлаш асосида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, илм-фан ютуқларига, технологиялар трансфери ва рационализаторлик таклифларига асосланган ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик инновацион корхоналар гуруҳини ташкил этиш йўллари асосланган;
йирик ва ўрта корхоналар ҳамда марказий ҳудудларда фаолият кўрсатаётган кичик инновацион корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг муайян жараёни ёки қисмини кооперация асосида ҳудудларнинг олис аҳоли пунктларидаги кичик бизнес корхоналарида ташкил этиш орқали мамлакатда инновацион ишлаб чиқаришни кенгайтириш таклифи асосланган;
инновацияни жорий этишга масъул идора ва ташкилотлар томонидан хориж мамлакатларида кенг амалий синовдан ўтган кичик кўламдаги инновацион технология ва ишланмаларни аниқ инновацион лойиҳалар  асосида кичик инновацион корхоналарга жорий этишни таъминловчи инновацион марказлар фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда инновацион жараёнларнинг кичик бизнес субектлари фаолиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида соҳа ривожланишининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновациялар жараёнида кичик бизнес ривожлантириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудуддаги кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга масъул идоралар томонидан фаолиятида инновацион салоҳияти нисбатан юқори бўлган кичик бизнес корхоналарини аниқлаш асосида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, илм-фан ютуқларига, технологиялар трансфери ва рационализаторлик таклифларига асосланган ҳолда ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик инновацион корхоналар гуруҳини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон қарорига 1-илова “2022 - 2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023-йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-мартдаги 11/03-15-3296-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда ўзаро ҳамкорлик қилувчи кичик инновацион корхоналар гуруҳини ташкил этиш орқали инновацион ривожланишни таъминлаш имкони яратилган;
йирик ва ўрта корхоналар ҳамда марказий ҳудудларда фаолият кўрсатаётган кичик инновацион корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг муайян жараёни ёки қисмини кооперация асосида ҳудудларнинг олис аҳоли пунктларидаги кичик бизнес корхоналарида ташкил этиш орқали мамлакатда инновацион ишлаб чиқаришни кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон қарорига 1-илова “2022 - 2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023-йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-мартдаги 11/03-15-3296-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатнинг олис аҳоли пунктларида инновацион ишлаб чиқаришни шакллантириш ҳамда кичик бизнес корхоналари фаолиятини жадал ривожлантириш имкони яратилган;
инновацияни жорий этишга масъул идора ва ташкилотлар томонидан хориж мамлакатларида кенг амалий синовдан ўтган кичик кўламдаги инновацион технология ва ишланмаларни аниқ инновацион лойиҳалар асосида кичик инновацион корхоналарга жорий этишни таъминловчи инновацион марказлар фаолиятини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги ПҚ-307-сон қарорига 1-илова “2022 - 2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2022-2023-йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-мартдаги 11/03-15-3296-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хориж мамлакатларида кенг амалий синовдан ўтган кичик кўламдаги инновацион технология ва ишланмаларни аниқ инновацион лойиҳалар асосида кичик инновацион корхоналарга жорий этишни таъминловчи инновацион марказлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали инновацион ривожланишни таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инновацион жараёнларнинг кичик бизнес субектлари фаолиятига таъсирининг кўп омилли корреляцион моделлари асосида соҳа ривожланишининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатдаги кичик инновацион корхоналарни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 27-мартдаги 11/03-15-3296-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат ҳудудлари бўйича кичик инновацион корхоналар фаолияти асосий кўрсаткичларини узоқ муддатли истиқболда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish