Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкабилов Абдилмажид Хужамуратовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шиналарнинг эластиклиги ва деформациясини ҳисобга олиб автомобил математик моделини ишлаб чиқиш ва ҳаракати устиворлигини текшириш” 01.02.01– Назарий механика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/FM714
Илмий раҳбар: Дусматов Олимжон Мусурмонович физика-математика фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш.
    Расмий оппонентлар: Коршунова Наталиа Александровна физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Илҳом Қудратович физика-математика фанлари номзоди,  доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - шиналарнинг эластиклиги ва деформациясини ҳисобга олган ҳолда автомобилнинг математик моделини ишаб чиқиш ва системанинг рационал параметрларини аниқлаш мақсадида ҳаракат устуворлигини текшириш методикасини, алгоритм ва дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шинанинг эластиклиги ва кўндаланг, бўйлама, бурчак ва радиал деформациясини ҳисобга олган ҳолда автомобилнинг эгри чизиқли ва тўғри чизиқли ҳаракатининг математик моделини кинетик энергиянинг сақланиш қонуни орқали ишлаб чиқилган;
Штурм усули орқали шиналарнинг эластиклик ва диссипативлик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда автомобил ҳаракатининг устуворлигини ўрганиш методикаси ишлаб чиқилган;
Автомобил ҳаракати устуворлиги соҳасини Штурм қатори орқали ҳисоблаш алгоритми ва амалий дастури ишлаб чиқилган ҳамда системанинг рационал параметрлари топилган;
автомобил ҳаракатининг турғун ва турғун бўлмаган жараёнлар учун олинган устуворлик натижаларии Ляпунов методикаси орқали ҳам асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги механик системалар динамикаси ва устуворлигини текшириш ва таҳлил қилиш ҳолатини ҳисоблаш усуллари, тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
шиналарнинг эластиклиги ва деформациясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган автомобилнинг математик моделлари ҳамда устуворликни ўрганиш методикаси Термиз муҳандислик-технология институти билан биргаликда “Транспорт машинасозлиги ва логистика” таълим йўналиши бўйича бакалавриат ўқув жараёнида қўлланилди. Илмий-тадқиқот ишлари доирасида 60720700-Технологик машиналар ва асбоб-ускуналар (турлари бўйича), 60712500-Транспорт машинасозлиги (турлари бўйича) таълим йўналишлари бўйича бакалавриат талабаларига механика курсини ўқитишда ўқув амалий машғулотлар учун сонли тажрибалар ёрдамида механик системалар динамикаси ва устуворлигини текшириш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган алгоритм ва дастурлардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 27.02.2023 йилдаги 02-01-01-42-сонли маълумотномаси ). Натижада, бу демпферсиз автомобил ҳаракатида шиналарнинг эластиклиги ва деформациясини ҳисобга олиб ҳисоблашнинг алгоритми ишлаб чиқилган;
Актив ва пассив зоналардан иборат ғовак мухитларда икки компонентали суспензиялар сизиши жараёнида ювиладиган ва ювилмайдиган чўкмалар консентрацияларига нисбатан ёзилган кўп босқичли кинетика тенгламаларида ғовак муҳит ва чўкмалар физик хусусиятларинини такомиллаштиришда ҳамда масалаларни сонли ечишда Самарқанд давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-64  сонли “Биржинслимас ғовак муҳитларда суюқлик сизиши ва моддалар кўчиши гидродинамик моделларини тузиш ва сонли тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (СамДУнинг 30.10.2023 йилдаги №10-5626-сонли маълумотномаси). Натижада кўп босқичли кинетика тенгламалари асосида икки компонентали суспензиялар сизиши масаласини сонли ечишнинг самарали алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish