Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Шавкат Неъматиллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болалар ва ўсмирларда туғма брахиметатарзияларнинг ташхиси ва хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.PhD/Tib95.

Илмий раҳбар: Салиев Муроджон Муҳаммадович, тиббиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Ирисметов Мурод Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори; Назарова Нигора Зикриллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;

Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти (Қозоғистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: туғма брахиметатарзияси бўлган болаларда диагностика ва жарроҳлик усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларни яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

брахиметатарзиянинг барча анатомик вариантлари қамраб олинган ишчи таснифи ва унинг асосида сихли ва стерженли мосламаларни қўллашга, ёндош оёқ кафт суякларини коррекция қилиш ҳамда ёзувчи пайларни узайтириш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқилган;

брахиметатарзиянинг даволашгача ва даволашдан кейинги оёқ панжасида чизиқли ва бурчакли рентгенологик белгилар ҳамда иккиламчи ўзгаришлари аниқланиб, улар орасидаги ўзаро корреляцион муносабатнинг мавжудлиги исботланган;

брахиметатарзиянинг тури, сони, оёқ кафт суяги калталиги даражасига қараб стерженли  ва сихли остеосинтез усули такомиллаштирилган ва унга остеотомияни ўтказишнинг турли локализациялари ва дистракция даражаси кўрсатмалари ишлаб чиқилган;

сихли ва стерженли остеосинтез аппаратларидан фойдаланиш билан бирга кечадиган жарроҳлик амалиётларида оёқ кафт суякларининг суякланиш хусусиятлари таққослама ўрганилиб, дистракцион регенератнинг шаклланиши фиксация усулига боғлиқ эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалар ва ўсмирларда туғма брахиметатарзияларнинг диагностикаси ва жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Оёқ кафт суяклари ва оёқ панжа суякларини ўстириш учун ишлаб чиқилган мослама» учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (FAP 00901, 30.04.2014й.) ва унинг ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш усулуби соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 декабрдаги 8н-д/66-сон маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона, Андижон ва Навоий вилоятларининг кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида қўлланилмоқда;

«Оёқ панжасининг кафт суякларини узайтириш учун мослама» учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (FAP 00900, 07.04.2014й) ва унинг ёрдамида ишлаб чиқилган даволаш услуби соғлиқни сақлаш амалиёти фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 декабрдаги 8н-д/66 маълумотномаси), жумладан, Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона, Андижон ва Навоий вилоятларининг кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларида қўлланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish