Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмагилов Дамир Кангановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спортга йўналтирилган жисмоний тарбия асосида талабаларни жисмоний такомиллаштиришни оптималлаштириш методларини ишлаб чиқиш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped83.

Илмий раҳбар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Югай Лев Павлович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Исеев Шамил Тагирович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: спортга йўналтирилган жисмоний тарбия асосида талабарни жисмоний такомиллаштиришни оптималлаштириш методларини ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида мини-футболни қўллаш тузилмаси такомиллаштирилган;

мини-футбол асосида талабаларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини ўз ичига олган спортга йўналтирилган жисмоний тарбия самарадорлиги асосланган;

ишлаб чиқилган модуллар асосида мини-футбол бўйича машғулотларнинг тажрибада асосланган ўқув дастурининг (I модул индивидуал тактик ҳаракат­ларни ўргатиш ва такомиллаштириш, II модул ўқув ва ўртоқлик ўйинлари, III модул махсус машқлар, мустақил машғулотлар) самарадорлиги тажрибада асосланган;

мини-футбол амалий машғулотлари орқали талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш методи вазиятли – ўйин майдонида вазиятни яратувчи шарт-шароитлар ва ҳолат уйғунлиги ҳамда ўқитувчи-талабанинг ахборот-коммуникацион – бевосита мулоқот ва ахборот алмашиш жараёни каби усуллар билан такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Спортга йўналтирилган жисмоний тарбия асосида талабаларни жисмоний такомиллаштиришни оптималлаштириш методларини ишлаб чиқиш бўйича назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:

жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий ўқув юрти талабаларининг мини-футбол асосида спортга йўналтирилган жисмоний тарбияси жараёнида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги 89-03-320-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тезлик-куч сифатлари 10%га, ўйин фаолияти 10,7%га, куч сифати  7%га ошишига хизмат қилган;

жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий ўқув юртлари талабаларининг жисмоний тарбия жараёнига татбиқ этилган (“Футбол назарияси ва услубияти” дарслиги, рўйхатга олиш рақами – 32-013). Натижада талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги 10%га яхшиланишига хизмат қилган;

мини-футбол асосида спортга йўналтирилган ижисмоний тарбия дастури (индиви-дуал тактик ҳаракатларни ўргатиш ва такомиллаштириш; ўқув ва ўртоқлик ўйинлари; махсус машқлар, мустақил машғулотлар модули) талабаларнинг жисмоний тарбия жараёнига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги 89-03-320-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг куч сифати 10-11%га, чаққонлик сифати 11-13%га ортишига хизмат қилган;

мини-футбол амалий машғулотлари орқали талабаларнинг жисмоний тайёргарли-гини ошириш методи амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирли­гининг 2018 йил 29 январдаги 89-03-320-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг вазиятли – ўйин майдонида вазиятни яратувчи шарт-шароитлар ва ҳолат уйғунлиги ҳамда ўқитувчи-талабанинг ахборот-коммуникацион – бевосита мулоқот ва ахборот алмашиш жараёни  такомиллашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish