Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшназаров Камолхўжа Эшназаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.22–травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.3.PhD/Tib367.

Илмий раҳбар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Ҳамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори;

Алимов Азиз Пулатович, тиббиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ёнсей Университетининг Ёнгин клиникаси (Корея Республикаси)

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида даволаш тактикасини дифференциал танлаш хамда бўғим атрофи юмшоқ тўқималаридаги хирургик аралашув услубларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида медиал соҳадаги  патологик ўчоққа яқин жойлашган тиззани букувчи ва ротацион медиал гуруҳ мушаклари тинч турган ҳолатда тонуси ортиши ҳамда функционал фаол даврда мушаклар қисқарувчанлигининг камайиши исботланган; 

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида бўғим медиал соҳаси букувчи мушакларидаги патологик ўзгаришларга асосланган тизза медиал соҳаси юмшоқ тўқималарини релиз қилиш орқали бажариладиган  жаррохлик амалиёти услуби такомиллаштирилган; 

тизза бўғими остеартрозининг эрта босқичларида сон ва тизза бўғими медиал соҳаси мушаклари пайларини тенолиз ва тенотомия қилиш орқали тизза бўғими компонентлари ҳаракат майдони ортиши исботланган; 

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида сон суяги бўғим юзасидаги кичик ҳажмдаги нуқсонларни «пирамида» шаклида микрофрактуризация қилиш уларнинг қайта тикланишига олиб келиши исботланган;

тизза бўғими остеоартрозининг эрта босқичларида медиал коллатерал бойлам юза толаларини катта болдир суягидан қисман ажратиш, катта болдир суяги проксимал эпиметафизда бўғим юзасига параллел йўналтирилган «елпиғичсимон» туннелизация ўтказиш, медиал соҳа мушаклари пайларида шахматсимон тартибда кичик ўлчамдаги кесимлар қилиш ва даволаш амалиётидан кейинги даврда беморлар ҳолатини баҳолаш орқали ўтказиладиган комплекс хирургик даволаш услубининг даволаш натижаларини яхшиланиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашдан кейин баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсияларни амалиётга қўллаш беморларни даволашдан кейинги даврларда ўрганишда,  уларнинг клиник-функционал ҳолатини кундалик ҳаёт фаолиятига боғлиқ ҳолда баҳолаш, бошқа қўшимча текшириш ва даволаш услубларига эҳтиёж бор ёки йўқлигини таҳлил қилишни масофадан ташкил қилишга, беморлар ҳолатини баҳолашни ташкиллаштиришга ҳамда даволаш натижаларини ўрганишни осонлаштиришга имкон берган;

«Тизза бўғими остеоартрозларини комплекс хирургик даволаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 январдаги №8н-р/12-сон маълумотномаси). Беморларни хирургик даволаш сифатини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига татбиқ килинган;

тизза бўғими остеоартрозларини хирургик даволашда «Юмшоқ тўқималарни суякдан ажратиш учун мослама» (FAP 01296 11.04.2018) қўлланилиб, медиал коллатерал бойлам толаларини катта болдир суягидан ажратишда юмшоқ тўқималарнинг камроқ жароҳатланишини таъминлаш ва хирургик амалиётни ўтказишни осонлаштириш имконини берган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 майдаги №8н-р/81-сон маълумотномаси);

тизза бўғими остеоартрози бўлган беморларда хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-сон Республика клиник шифохонасида ҳамда Самарқанд вилояти ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасида татбиқ килинган. Тадқиқотдан олинган натижалар тизза бўғими остеоартрози бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилаш, артроскоп ёрдамида комплекс хирургик даволаш услубини такомиллаштириш ва амалиётдан кейинги асоратларни 5,88% дан 1,92% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish