Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўсаров Хамидилло Сайдулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички йўналтирувчи конструксияли реактив гидротурбинани ишлаб чиқиш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Т2684.
Илмий раҳбар: Алиев Райимжон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров   Дилшод   Ботирович, техника фанлари доктори, доцент; Алиназаров Алишер Хайдаралиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соплоли реактив гидротурбина ишчи ғилдираги учун ички йўналтирувчи қурилма ишлаб чиқиш ва энергетик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
соплоли гидротурбина ишчи ғилдирагидаги гидравлик қаршиликларни ҳисобга олган ҳолда сув оқимини йўналтириб берувчи цилиндрик ички йўналтирувчи қурилма конструксияси ишлаб чиқилган;
гидротурбина йўналтирувчи куракларнинг геометрик ўлчамларига боғлиқ ҳолда гидротурбина ишчи ғилдирагига сувнинг кириш ва чиқишдаги тезлиги, циклик частотаси, айлантирувчи куч моменти ҳамда гидротурбина қувватини аниқлаш имконини берувчи ифодалар олинган;
соплоли гидротурбинага ички йўналтирувчи конструкция ўрнатиш орқали ишчи ғилдиракда сув босимига боғлиқ ҳолда юзага келадиган гидравлик ва маҳаллий қаршиликлари бартараф этилган;
йўналтирувчи қурилма куракларини радиал йўналишга нисбатан 1,35 – 1,4 радиан бурчакка ўрнатиш орқли гидротурбина самарадорлиги сув босимига боғлиқ ҳолда энг юқори қийматлари 78-94% га эришиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ички йўналтирувчи қурилмага эга бўлган реактив гидротурбинани ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ички йўналтирувчи қурилмага эга бўлган (№ ФАП 02226) реактив гидравлик турбина Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Хасанбой Хожи баракаси” фермер хўжалигида жорий этилган (Андижон вилояти Избоскан тумани Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2023 йил 13 сентябрдаги 30-сон маʼлумотномаси). Натижада, автоном электр истеъмолчилари учун йилига 29,2 МW*ҳ электроенергия ишлаб чиқариш имкони яратилган;
Андижон ГЭС УК Шаҳрихон ГЭСК филиалига қарашли Жанубий Фарғона каналидаги гидроиншоотга ички йўналтирувчи қурилмага эга бўлган соплоли реактив гидротурбинали микро-ГЭС қурилмаси жорий этилган (Оʻзбекгидроенерго акциядорлик жамиятининг 2023 йил 2 февралдаги 02/027-392-сон маʼлумотномаси). Натижада, автоном электр истеъмолчилари учун 1,5м ва ундан юқори гидроенергетик салоҳиятга эга бўлган сув манбаларида сув босимига мос ҳолда 78-94% самарадорлик билан ишлайдиган гидротурбиналарни ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish