Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянова Тамилла Бахриллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Данте Алигери ва Ҳофиз Широзининг ижодида дўзаҳ ва жаннатнинг поетик талқини (“Илоҳий комедия” ва ғазаллар мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Fil2570.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ДСc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Зубайдулло Изомович, филология фанлари доктори, доцент; Олимов Султонмурод Хошимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация ё'налиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки шоир лирикасида дўзах ва жаннат тоифаларининг талқинини “Илоҳий комедия" ва ғазалларда акс эттирилишининг муштарак ва ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ ва Ғарб шеъриятида дўзах ва жаннат ҳақидаги диний-мифологик қарашлар бадиий акс эттирилишида муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функсиялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятлари аниқланган;
Жаҳаннам ва жаннат тасвири муаллифларнинг субъектив тафаккури, диний қарашлари, ментал инқирозни енгиш интенсияси, дунё поезиясини талқин этишидаги диннинг догматик қонуниятларини қисман идрок этиш позицияси орқали воқеланиши асосланган;
шаклий-услубий йўналиш нуқтаи назаридан дўзах ва жаннат тоифаларининг поетик талқини Данте Алигери ижодида соф мажозий маънода, батафсил, ҳалокатли муқаррарлик сифатида, Ҳофиз Шерозий ижодида эса енгил контурлар, инсоннинг ҳаёт давомида қилган ҳаракатлари натижаси сифатида намоён бўлиши далилланган;
иккала шоир асарларида тасаввурий оламнинг дуалистик характери якун топадиган ер ҳаёти ва боқийлик касб этадиган макон-замон континууми тамойилларининг дунё ҳақиқати, дунёни поетик кашф этиш ғоявийлигида акс этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Данте Алигери ва Ҳофиз Широзининг ижодида дўзах ва жаннатнинг поетик талқинини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Шарқ ва Ғарб шеъриятида дўзах ва жаннат ҳақидаги диний-мифологик қарашлар бадиий акс эттирилишида муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функсиялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятларига оид назарий хулосалардан Самарқанд Давлат университетида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-138 "Темурийлар даврида яратилган "Хамса"ларнинг компаравистик тадқиқи" мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 9-сентябрдаги 10-3839-сон маълумотномаси). Натижада бир неча асрлар давомида бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг юксак эстетикаси ва маданиятининг шаклланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатган юксак бадиий маҳорат ва шеърий таъсирчанликка эга шоирлар томонидан дўзах ва жаннат тасвири ҳақида хулосаларни асослашга хизмат қилган;
жаҳаннам ва жаннат тасвири муаллифларнинг субъектив тафаккури, диний қарашлари, ментал инқирозни енгиш интенсияси, дунё поезиясини талқин этишидаги диннинг догматик канонларини қисман идрок этиш позициясиорқали воқеланишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 "Фолклор ва адабий жанрларнинг назарий масалаларини тадқиқ қилиш" мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 14-октябрдаги 17.01/169-сон маълумотномаси). Натижада Ҳофиз ғазалларида Данте шеърларидаги каби аниқ ва равшан бўлмаган “аросат” образига эътиборни қаратилгани, шу жумладан, иккала шоир учун ҳам “аросат” тоифаси ўзгармас шеърий ва эстетик дастурлар сифатида муҳим эканлиги, улар орасидаги мазмуний-услубий муштараклик ҳолатлари аниқланишининг асосланишига эришилган;
шаклий-услубий йўналиш нуқтаи назаридан дўзах ва жаннат тоифаларининг поетик талкиниДанте Алигери ижодида соф мажозий маънода, батафсил,ҳалокатли муқаррарлик сифатида, Ҳофиз Шерозий ижодида эса енгил контурлар, инсоннинг ҳаёт давомида қилган ҳаракатлари натижаси сифатиданамоён бўлишиига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-сентябрдаги 17.01/171-сон маълумотномаси). Натижалар, ўз асарлари билан поетик анъаналарга садоқати баробарида индивидуал маҳоратини тўла намоён эта олган ижодкорларнинг бадиий-эстетик тажрибалари ҳақидаги илмий хулосалар адабиёт ва адабиётшунослик тарихини ёритиш тамойилларини белгилашда ўз ўрнига эгалигини асослашга хизмат қилган;
    иккала шоир асарларида тасаввурий оламнинг дуалистик характери якун топадиган ер ҳаёти ва боқийлик касб этадиган макон-замон континууми тамойилларининг дунё ҳақиқати, дунёни поетик кашф этиш ғоявийлигида воқеланишибилан боғлиқ хулоса ва натижалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида “Боқий Мерос” теледастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 24-августдаги 01-12/302а-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувни тайёрлашда иккала шоирларнинг асарлари, ижодий мероси, хусусан, Данте ҳалокатли муқаррарлик сифатида ва Ҳофиз инсоннинг ҳаёти давомида қилган ҳаракатлари билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материаллар телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish