Sayt test rejimida ishlamoqda

Халияров Жасур Хидировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб физика курсини ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган Б2022.4.PhD/Ped4208.
Илмий раҳбар: Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Юсуф Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида физикадан замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда замонавий энергия манбаларига оид тушунчаларни шакллантириш босқичлари дарс машғулотлари мазмунига фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси тамойилининг педагогик элементларини (кўргазмалилик, онглилик, тизимлилик) сингдириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантиришнинг стратегик модели мос компетенсияларни танлаш, шакллантириш, дидактик воситаларни ишлаб чиқиш, шаклланган фанга оид компетенсияларни баҳолаш босқичлари компонентларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид билимлар СТЕАМ ёндашуви асосида таянч ҳамда фанга оид компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув мазмунига турли типдаги масалалар, тажрибалар, тадқиқот-лойиҳа ишларини сингдириш асосида ривожлантирилган;
умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантиришнинг методик таъминоти амалий машғулотлар мазмунига замонавий энергия манбалари (гидроенергетика, тўлқин энергетикаси, шамол энергетикаси, қуёш фотоенергетикаси, биоенергетика, водород энергетикаси)га оид масалалар (матнли, экспериментал, график ва ҳисоблашга доир)ни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид билимлар СТЕАМ ёндашуви асосида таянч ҳамда фанга оид компетенсияларни шакллантиришга йўналтирилган ўқув мазмунига турли типдаги масалалар, тажрибалар, тадқиқот-лойиҳа ишларини сингдириш асосида ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар “Умумий физикадан масалалар тўплами” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 302-1258). Натижада, ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар мактаб физика таълимида ўқувчиларнинг қуёш фотоенергетикаси ва бошқа замонавий энергия манбаларининг физик параметрларини тажриба ва масалалар ечиш орқали ўрганиши, мустақил фикрлашини янада кенгайтириш, физик-техник билимларга бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўқувчиларда замонавий энергия манбаларига оид тушунчаларни шакллантириш босқичлари дарс машғулотлари мазмунига фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси тамойилининг педагогик элементларини (кўргазмалилик, онглилик, тизимлилик) сингдириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний туманидаги 17-, 24-сон, Тўрткўл туманидаги 26-, 48-сон мактабларида ўқув жараёнига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 26 апрелдаги 01-1451-сон маълумотномаси). Жумладан, физика дарсларида замонавий энергия манбаларига оид билимларини инновацион таълим технологиялари воситасида ўқувчиларга етказиш ҳамда уларда энергия манбаларига оид компетенсияларнинг шаклланиш имконини берган;
умумтаълим мактабларида физика ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантиришнинг методик таъминоти амалий машғулотлар мазмунига замонавий энергия манбалари (гидроенергетика, тўлқин энергетикаси, шамол энергетикаси, қуёш фотоенергетикаси, биоенергетика, водород энергетикаси)га оид масалалар (матнли, экспериментал, график ва ҳисоблашга доир)ни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Физикада замонавий энергия манбаларига доир масалалар ва уларнинг ечимлари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университети ректорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 233-У сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 223-У-008). Натижада, ўқувчиларда физика фанини ўқитишда замонавий энергия манбаларига оид компетенсияларни шакллантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish