Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Иқболжон Рахимович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Меҳнат шартномасини ўзгартиришни ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu545.
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлари доктори; Раҳимқулова Лола Улуғмурадовна, юридик фанлар бўйича фалфаса доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади меҳнат шартномасини ўзгартиришни ҳуқуқий тартибга солишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асослари рўйхати ишлаб чиқилиб, улар меҳнат шартларининг ўзгариши, ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши, иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши, ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши ҳамда меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгаришидан иборат эканлиги асослаб берилган;
иш берувчининг бошқа жойга кўчиши ходимнинг яшаш жойига қайтиш имконини бермайдиган масофада жойлашган ҳудудга иш берувчининг кўчиши эканлиги ҳамда у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгаришидан фарқ қилувчи тушунча эканлиги асослаб берилган;
ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ходимни бир йил муддатга бошқа иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва унинг асосида биринчи иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш орқали орқали амалга оширилиши асослаб берилган;
ишлаб чиқариш зарурияти ҳамда бекор туриб қолиш иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш асослари эканлиги кўрсатиб берилган ҳамда уларга ҳуқуқий таърифлар ишлаб чиқилган;
ходим айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда унинг меҳнат вазифаларини (лавозими, касби, малакаси ва мутахассислигини) ўзгариши бошқа ишга ўтказиш эканлиги асослантириб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг асослари рўйхати ишлаб чиқилиб, улар меҳнат шартларининг ўзгариши, ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши, иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши, ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши ҳамда меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгаришидан иборат эканлиги ҳақидаги таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 133-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги фаолияти тўғрисидаги 2022 йил 24 августдаги 12/21-56-сон далолатномаси). Ушбу таклиф меҳнат шартномасини ўзгартириш асосларининг кенгайтирилган рўйхатини шакллантиришга ва меҳнат қонунчилигида акс эттиришга хизмат қилган;
иш берувчининг бошқа жойга кўчиши ходимнинг яшаш жойига қайтиш имконини бермайдиган масофада жойлашган ҳудудга иш берувчининг кўчиши эканлиги ҳамда у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгаришидан фарқ қилувчи тушунча эканлиги ҳақидаги таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 146-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 18 январдаги 04/2-10/5672-сон далолатномаси). Мазкур таклиф иш берувчининг бошқа ҳудудга кўчиб ўтиши меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг мустақил асоси сифатида меҳнат қонунчилигида акс эттиришга хизмат қилган;
ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ходимни бир йил муддатга бошқа иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузиш ва унинг асосида биринчи иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилиши ҳақидаги таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
147-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 18 январдаги 04/2-10/5672-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш меҳнат шартномасини ўзгартиришнинг мустақил асоси сифатида меҳнат қонунчилигида акс эттириш учун хизмат қилган;
ишлаб чиқариш зарурияти ҳамда бекор туриб қолиш иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш асослари эканлиги ҳамда уларга берилган ҳуқуқий таърифлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 145-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 18 январдаги 04/2-10/5672-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ишлаб чиқариш зарурияти ҳамда бекор туриб қолиш тушунчаларини меҳнат қонунчилигида акс эттиришга хизмат қилган;
ходим айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда унинг меҳнат вазифаларини (лавозими, касби, малакаси ва мутахассислигини) ўзгариши бошқа ишга ўтказиш эканлиги ҳақидаги таклифлар янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 138-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қонун ижодкорлиги фаолияти тўғрисидаги 2022 йил 24 августдаги 12/21-56-сон далолатномаси). Ушбу таклиф бошқа ишга ўтказиш тушунчасини меҳнат қонунчилигида акс эттиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish