Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматмусаева Фотима Шайдуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирусли гепатит билан касалланган болаларда билиар тизим ўзгаришларининг клиник-лаборатор хусусиятлари», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib245.

Илмий раҳбар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.

Расмий оппонентлар: Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Вирусология илмий-текшириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: вирусли гепатит билан касалланган болаларда билиар тизимни функционал-яллиғланишли ўзгаришларининг клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганиш ва уни мувофиқлаштириш усулини ишлаб чиқиш.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

А, В ва С вирусли гепатит ўтказган реконвалесцент болаларда қонда 5-нуклеотидаза ферментининг ортиши билиар тизим ўзгаришларига хос биокимёвий маркер эканлиги исботланган;

А, В ва С вирусли гепатит ўтказган реконвалесцент болаларда билиар тизим аъзоларининг мотор фаолияти типини ва вирусларнинг ўт суюқлиги физик-кимёвий таркибини махсус ўзгаришига олиб келиши исботланган;

А, В ва С вирусли гепатит ўтказган реконвалесцент болаларда билиар тизим ўзгаришлари мавжуд бўлганда ўт суюқлигидаги фосфолипид ҳамда ўт кислоталари спектридаги моддалар мувозанатининг бузилиши исботланган;

А, В ва С вирусли гепатит ўтказган болаларда реконвалесценция даврида билиар тизим патологиялари ривожланишининг олдини олишда эссенциал фосфолипидлар ва глицирризин кислотасининг таъсирига асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Вирусли гепатит билан касалланган болаларда билиар тизим ўзгаришларининг клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўткир вирусли гепатит ўтказган реконвалесцент болаларда реабилитация қилиш усуллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 8н-д/98–сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир вирусли гепатит билан касалланган болалар орасида билиар тизим патологияларини эрта ташхислаш, самарали даволаш ва реабилитация қилиш тизими тартибини шакллантириш имконини берган;

ўткир вирусли гепатит ўтказган реконвалесцент болаларда билиар тизим патологияларини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш, касалликнинг асоратларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникаси ва Тошкент шаҳар Яшнобод туман кўп тармоқли тиббиёт марказининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 9 январдаги 8н-д/91–сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши касалликни даволаш самарадорлигини ошириб, келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш, реабилитация даврини 60 кунга қисқартириш ва ногиронликни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish