Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмурадов Рахматилла Неъматиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Уй-жой фондларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусида, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.4.PhD/Iqt2669.
Илмий раҳбари: Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: уй-жой фондини бошқариш компаниялари фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун умумий смета қийматининг 30 фоизини кўп квартирали уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариш ҳамда зарур ҳолларда, уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариладиган маблағнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш тартибини киритиш орқали уй-жой фондларини бошқаришни такомиллаштириш таклифи асосланган;
уй-жой фондини бошқарувчи компаниялар билан кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича шартномани қайта тузиш ёки ваколат муддатини узайтириш борасидаги якуний хулосада уй-жой мулк эгалари томонидан интерактив сервис хизматига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати ва сифати кўрсаткичлари асосида шакллантирилувчи “бошқаришнинг мақбуллиги даражаси”ни эътиборга олиш таклифи асосланган;
Тошкент шаҳрида аҳоли сони ҳамда унинг уй-жой коммунал хизматларига эҳтиёжининг ошиб бориши шароитида уй-жой фондини бошқариш компаниялари даромадлари ва харажатларининг ўзгариш динамикасига йиллик инфлация кўрсаткичларининг таъсирини ҳисоблаш орқали бошқарув компаниялари иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
бошқарувчи компанияларга кўп квартирали уйларни бошқариш ваколатини тақдим этишда мазкур тоифадаги ташкилотлар бўйича шакллантирилган ягона статистик маълумотлар ёрдамида уларнинг фаолият рейтингини аниқлаш ҳамда рейтинги юқори бўлган бошқарувчи компанияларни танлов асосида жалб қилиш таклифи ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уй-жой фондини бошқариш компаниялари фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар асосида:
кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун умумий смета қийматининг 30 фоизини кўп квартирали уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариш ҳамда зарур ҳолларда, уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариладиган маблағнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш тартибини киритиш орқали уй-жой фондларини бошқаришни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-августдаги ПҚ-346-сон қарорининг 1-иловаси «Кўп хонадонли уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 4-ноябрдаги 07/31-51-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун уй-жой мулкдорлари ҳисобидан маблағ жамғариш тартибини такомиллаштириш орқали уй-жой фондларини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
уй-жой фондини бошқарувчи компаниялар билан кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича шартномани қайта тузиш ёки ваколат муддатини узайтириш борасидаги якуний хулосада уй-жой мулк эгалари томонидан интерактив сервис хизматига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати ва сифати кўрсаткичлари асосида шакллантирилувчи «бошқаришнинг мақбуллиги даражаси»ни эътиборга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 4-августдаги ПҚ-346-сон қарорининг 1-иловаси “Кўп хонадонли уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 2023-йил 4-ноябрдаги 07/31-51-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой фондини бошқарувчи компаниялар томонидан аҳолидан тушаётган мурожаатлар бўйича аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва сифатли бартараф этиш натижасида уй-жой фондларини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
Тошкент шаҳрида аҳоли сони ҳамда унинг уй-жой коммунал хизматларига эҳтиёжининг ошиб бориши шароитида уй-жой фондини бошқариш компаниялари даромадлари ва харажатларининг ўзгариш динамикасига йиллик инфлация кўрсаткичларининг таъсирини ҳисоблаш орқали бошқарув компаниялари иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўп хонадонли уйлардаги жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва уларни кўп хонадонли уйларни бошқаришда қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 2023-йил 4-ноябрдаги 07/31-51-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент шаҳрида аҳоли сони ҳамда унинг уй-жой коммунал хизматларига эҳтиёжининг ошиб бориши шароитида узоқ муддатли истиқболда уй-жой фондини бошқариш компаниялари даромадлари ва харажатларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган;
бошқарувчи компанияларга кўп квартирали уйларни бошқариш ваколатини тақдим этишда мазкур тоифадаги ташкилотлар бўйича шакллантирилган ягона статистик маълумотлар ёрдамида уларнинг фаолият рейтингини аниқлаш ҳамда рейтинги юқори бўлган бошқарувчи компанияларни танлов асосида жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан мурожаатларни тегишли бошқариш органига юбориш чораларини кўриш ва уларнинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 2023-йил 4-ноябрдаги 07/31-51-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой мулкдорлари бошқариш компанияларининг бошқарувида бўлган кўп хонадонли уйларни бошқариш учун рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотларни жалб қилиш ва самарали ҳамкорлик қилиш учун ташкил қилинган «Халқ назорати» интерактив сервис хизматига келиб тушаётган мурожаатларни онлайн мониторинг қилиш ҳамда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish