Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураззакова Шоҳиста Маҳмудбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризмни ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланишни такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.17– Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.3.PhD/Iqt469.
Илмий раҳбар: Абидова Дилфуза Игамбердиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Олим Мамаюнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда инвестициялар жалб қилишни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризмни ривожлантиришда тарихий-маданий, этник ва миллатлараро муносабатлар омилларидан уйғун ҳолда фойдаланиш имконини берувчи “Немис меннионитлари” этнографик туризм қишлоғини барпо этишга йўналтирилган инвестицион лойиҳасини ишга тушириш таклифи асосланган;
Хива туманидаги “Ғовук кўл” кичик туризм зонасига эркин туристик зона мақомини бериш орқали мавжуд ички туризм салоҳиятини ташқи туризм имкониятларидан фойдаланишга кўчириш асосида инвестицион лойиҳалар самарадорлигини ошириш асосланган;
Хоразм вилояти туризм соҳасини ривожлантиришда янги инвестициялар жалб қилиш йўналишлари таркибини минтақа туман ва шаҳарлари, Амударё соҳил бўйлари, чўл зоналари, балиқчилик фермалари ҳамда вилоятнинг тарихий-маданий салоҳиятидан фойдаланиш ҳисобига диверсификациялаш таклифи асосланган;
Хоразм вилоятига ташриф буюрган туристлар оқими, жойлаштириш воситалари, сайёҳлик ташкилотлари сони ҳамда кўрсатилган хизматлар ҳажми асосида инвестициялар жалб қилишнинг
2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда инвестициялар жалб қилишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
туризмни ривожлантиришда тарихий-маданий, этник ва миллатлараро муносабатлар омилларидан уйғун ҳолда фойдаланиш имконини берувчи “Немис меннионитлари” этнографик туризм қишлоғини барпо этишга йўналтирилган инвестицион лойиҳасини ишга тушириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг йўл хариталари ҳамда дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил
27-июлдаги 04-18/3751-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантириш учун инвестицион лойиҳаларнинг янги йўналишлари ишлаб чиқилган;
Хива туманидаги “Ғовук кўл” кичик туризм зонасига эркин туристик зона мақомини бериш орқали мавжуд ички туризм салоҳиятини ташқи туризм имкониятларидан фойдаланишга кўчириш асосида инвестицион лойиҳалар самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-февралдаги 119-сонли “2019-2020-йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 27-июлдаги 04-18/3751-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида Урганч ва Хива шаҳарларида кичик туризм зоналари ташкил қилиш лойиҳалари ишлаб чиқилган ҳамда мамлакатимизда имтиёзли асосда ташкил этилган ички туризмнинг жадал ривожланиши механизмларини белгилашда фойдаланилган;
Хоразм вилояти туризм соҳасини ривожлантиришда янги инвестициялар жалб қилиш йўналишлари таркибини минтақа туман ва шаҳарлари, Амударё соҳил бўйлари, чўл зоналари, балиқчилик фермалари ҳамда вилоятнинг тарихий-маданий салоҳиятидан фойдаланиш ҳисобига диверсификациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил
14-июлдаги 369-сонли “Хоразм вилоятини туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 27-июлдаги 04-18/3751-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиш натижасида вилоятда янги туристик маршрутлар ишлаб чиқиш, ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш ва фаол инвестициялар йўналтиришга имкон яратилган;
Хоразм вилоятига ташриф буюрган туристлар оқими, жойлаштириш воситалари, сайёҳлик ташкилотлари сони ҳамда кўрсатилган хизматлар ҳажми асосида инвестициялар жалб қилишнинг
2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасида, я'ни “2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш консепсияси”да туризм соҳасига инвестиция жалб қилишни такомиллаштиришнинг 2025-йилгача бўлган дастурини тузишда ва уни амалга ошириш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 27-июлдаги 04-18/3751-сонли маълумотномаси). Берилган илмий тавсияларни амалиётга жорий этиш орқали мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришга, унинг инфратузилмасини такомиллаштиришга, туризм хизматлари сифатини ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish