Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Жасур Мардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пренатал онтогенезда ва болалардаги ўпка патологиясида бронхлардаги безлар ўзгаришининг морфофункционал хусусиятлари», 14.00.02–Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1479 .
Илмий раҳбар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари  доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: «Слупск Померон Университети» (Польша)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пре - ва постнатал онтогенезда ҳамда ўпка патологиясида бронхиал безлардаги структуравий ўзгаришлар хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пре - ва постнатал онтогенез даврида лаборатория ҳайвонларда бронхиал безларнинг морфологик ёшга доир ҳосил бўлиши, уларни ривожланиши ва такомиллашиб бориши хусусиятлари борлиги аниқланган;
лаборатория ҳайвонларда экспериментал пневмонияни моделлаштиришдан кейин бронхиал безларда юзага келадиган морфофункционал ўзгаришлари натижасида мукоцилиар клиренсда уларни ўрни  аниқланган;
илк маротаба респиратор дистресс синдромининг турли шаклларидан вафот этган чақалоқларда бронхиал безларда юзага келадиган асосий морфологик ўзгаришлар чақалоқларни яшаган муддатларига бевосита  боғлиқлиги исботланган;
илк марта пневмония ва бронхоэктатик касалликлардаги болаларда бронхиал безларни миқдорининг кўпайиши билан бирга уларда юзага келадиган гипертрофик, кистозли морфологик белгилари ва функционал активлигини ортиб бориши каби ўзгаришлар борлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пренатал онтогенезда ва болалардаги ўпка патологиясида бронхлардаги безлар ўзгаришининг морфофункционал хусусиятлари ўрганиш бўйича Самарқанд Давлат тиббиёт Университетининг 2023 йилдаги 24 августдаги 46 сон хулосасига кўра:
пре - ва постнатал онтогенез даврида бронх деворидаги бронхиал безларнинг морфологик ёшга доир хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни ойдинлаштириши туфайли, улар томонидан  ишлаб чиқарадиган бронхиал секрецияни  ўрни исботланган ва Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича 2023 йилнинг 17 мартдаги 17-сонли буйруқ билан, Сурхондарё вилояти Патологик анатомия бюросининг 2023 йилнинг 17 мартадаги 4/1-Т-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги морфология ва пулмонология соҳаларида илк маротаба пренатал онтогенезда бронх девори шиллиқ ва шиллиқ ости қавати тузилмалари ўртасидаги морфофункционал кўрсаткичларни таҳлил қилиш орқали болалардаги нафас олиш тизими касалликларида уларни ўрни ва аҳамияти асосланган ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши баҳоланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: пренатал онтогенезда бронх девори шиллиқ ва шиллиқ ости қавати тузилмалари ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башорат қилиш орқали сарф харажатларга бюджетдан ташқари маблағлардан 118000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Бронх девори шиллиқ ва шиллиқ ости қаватлар ўртасидаги морфофункционал боғлиқлик жавоб реакциясининг ҳолатини башоратлашга сарф харажатларга шифохонанинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташхислаш учун 118000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган.
илк марта экспериментал пневмонияни моделлаштиришдан кейин бронх девори шиллиқ ва шиллиқ ости қаватлари ҳамда асосий ўрганиш бўлган бронхиал безларда юзага келадиган морфологик ўзгаришлар ва пренатал онтогенезнинг турли босқичлари, туғилишдан кейин морфофункционал ўзгаришларини таққослаш орқали уларни ўрни исботланган ва Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича 2023 йилнинг 17 мартдаги 17-сонли буйруқ билан, Сурхондарё вилояти Патологик анатомия бюросининг 2023 йилнинг 17 мартадаги 4/1-Т-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тактикаси биринчи марта экспериментал пневмония ривожланиш динамикасида бронх девори шиллиқ қавати структур компонетлари, шиллиқ ости қаватидаги бронхиал безлар ва бошқа тузилмалари ўртасида морфофункционал муносабатлар мавжудлиги инобатга олган ҳолда пневмония касаллигини ривожланиш динамикаси баҳолаш орқали эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги касалликни ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш учун гистокимёвий усулнинг алциан кўки бўяш орқали пневмония касаллигини келиб чиқиш муддатини бронх девори шиллиқ ости қаватида жойлашган бронхиал безлардаги морфофункционал ўзгаришларини баҳолаш натижасида бюджет маблағлар ҳисобидан битта ташхис учун 118000 сўмга иқтисод қилиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Хулоса: Ушбу холатда айтиб ўтилган ташхислаш тактикасининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига буджет ва буджетдан ташқари маблағларни 118000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
респиратор дистресс синдромининг турли шаклларидан вафот этган чақалоқларда бронхиал безлардаги асосий морфофункционал ўзгаришлари исботланган ва Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича 2023 йилнинг 17 мартдаги 17-сонли буйруқ билан, Сурхондарё вилояти Патологик анатомия бюросининг 2023 йилнинг 17 мартадаги 4/1-Т-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ташхислаш тратиби янги туғилган чақалоқларда гистокимёвий усулнинг алциан кўки билан бўяш орқали бронхиал секрецияга баҳо бериб ушбу касалликни ташхислаш ҳамда пулмонолог шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: янги туғилган чақалоқлар ташхислашда гистокимёвий усулдан фойдаланиб ташхислаш учун бюджет маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис учун 118000 сўмга, ушбу усул орқали шу касалликдаги беморларга қўшимча равишда ўтказиладиган балғамни текшириш усулини ўтказилмаслик яъни юқоридаги бизни усулни қўллаш натижасида қўшимча равишда яна бюджет маблағлар ҳисобидан 1 битта бемор учун 56300 сўмга, ҳамда ушбу касаллик билан даволанаётган беморларга 1 кунлик яқин қариндошлари уни парвариш қилиш учун алоҳида ўрин билан таъминлашда бюджет маблағлар ҳисобидан ажратиладиган 40006 сўмга самарали ташхис қўйиш ва шунга асосланиб даво чораларини олиб бориш орқали иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: янги туғилган чақалоқларни респиратор дистресс синдромининг турли шаклларини ташхислашда гистокимёвий усулнинг алциан кўкидан фойдаланганда бюджет маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис ва касалхонага беморни яқин қариндошларини ўрин билан таъминлаш учун  сарфланадиган 214306 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
болаларда пневмония ва бронхоэктазиядаги бронхиал безларнинг морфологик ва функционал ўзгаришлари исботланган ва Навоий вилояти Қизилтепа тумани тиббиёт бирлашмаси Патологик анатомия бўлими бўйича 2023 йилнинг 17 мартдаги 17-сонли буйруқ билан, Сурхондарё вилояти Патологик анатомия бюросининг 2023 йилнинг 17 мартадаги 4/1-Т-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ташхислаш тартиби пневмония ва бронхоэктатик касалликларида гистокимёвий усулнинг алциан кўки билан бўяш орқали бронхиал секрецияга баҳо бериб ушбу касалликни ташхислаш ҳамда пулмонолог шифокорларга самарали даволаш тактикасини танлаш имкони берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: пневмония ва бронхоэктазияларни ташхислашда гистокимёвий усулдан фойдаланиб ташхислаш учун бюджет маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис учун 118000 сўмга, ушбу усул орқали шу касалликдаги беморларга қўшимча равишда ўтказиладиган балғамни текшириш усулини ўтказилмаслик ҳисобидан 1 битта бемор учун 56300 сўмга, бронхоэктазиялар учун қўшимча равишда ўтказиладиган иммунолог кўриги ўтказилмаслиги учун 29200 сўмга, ҳамда ушбу касаллик билан даволанаётган беморларга 1 кунлик яқин қариндошлари уни парвариш қилиш учун алоҳида ўрин билан таъминлашда бюджет маблағлар ҳисобидан ажратиладиган 40006 сўмга самарали ташхис қўйиш ва шунга асосланиб даво чораларини олиб бориш орқали иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: пневмония ва бронхоэктазияларни ташхислашда гистокимёвий усулнинг алциан кўкидан фойдаланганда бюджет маблағлар ҳисобидан 1 битта ташхис ва касалхонага беморни яқин қариндошларини ўрин билан таъминлаш учун, ҳамда қўшимча мутахассисларни кўригида сарфланадиган 243506 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
Ж.М.Исмоиловнинг «Пренатал онтогенезда ва болалардаги ўпка патологиясида бронхлардаги безлар ўзгаришининг морфофункционал хусусиятлари» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт Университетининг 2023 йилдаги 15 августдаги 9494-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish