Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулхаев Толибжон Долимжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ион алмашиниш усулида олинган aммоний ва кумуш русумидаги микроғовакли пентасил типидаги цеолитларининг адсорбцион ва термодинамик хусусиятлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/К169.
Илмий маслаҳатчи: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Азамат Солиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдукамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: NH4+ ва AgZSM-5 русумидаги цеолитларда турли табиатдаги молекулалар адсорбциясининг асосий термодинамик хусусиятлари, изотермаси ҳамда механизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
NH4ZSM-5 цеолитида водород сульфид, метилмеркаптан, триэтиламин, AgZSM-5 цеолитда сув, н-гексан, метанол, этанол, бензол, ортоксилол адсорбциясининг асосий термодинамик тавсифлари (Н, G ва S) ва изотермаси олинган ҳамда адсорбция изотермаси микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариясининг (МҲТН) математик тенгламалари асосида исботланган;
ZSM-5 цеолитининг сорбцион ва асосий термодинамик тавсифлари катион ва адсорбат турига боғлиқлиги аниқланган;
NH4ZSM-5 цеолитида водород сульфид молекулалари аммоний катионлари билан гептамер 7H2S/NH4+ ҳолатдаги ион-молекуляр комплекс ҳосил бўлиши ва ҳар бир элементар ячейкадаги катионларга ўртача 12H2S/э.я. тўғри келиши исботланган;
триэтиламин молекулаларининг NH4ZSM-5 цеолитида адсорбция дифференциаль иссиқлиги ўзгариши цеолит таркибидаги аммоний катиони миқдори (0,3 ммоль/г)га боғлиқлиги аниқланган;
Ag+ катионлари сув молекулалари билан наномер 9Н2О/Ag+, юқори сорбцион энтальпия қиймати тетрамер 4Н2О/Ag+ ион-молекуляр комлексга мос келиши ва ҳар бир элементар ячейкадаги катионларга ўртача 15H2O/э.я. тўғри келиши исботланган;
метанол ва этанол молекулалари кумуш катионлари билан мос равишда пентамер 5СН3ОН/Ag+ (8,5СН3ОН/э.я.) ва тетрамер 4С2Н5ОН/Ag+ (7С2Н5ОН/э.я.) ион-молекуяр комплексларини ҳосил қилиши аниқланган;  
н-гексан кумуш катионлари билан пентамер 5С5Н12/Ag+ комплекс ҳосил қилиши, адсорбция изотермасининг ва асосий термодинамик тавсифлар (Н, G ва S) максимум қийматлари молекула/катион боғланишининг 1,5 ммоль/г адсорбция миқдоригача мос келиши исботланган;
бензол молекулалари ZSM-5 цеолитининг кумуш катионлари билан тример 3С6Н6/Ag+ (5С6Н6/э.я.) ион-молекуляр комплекс ҳосил қилиши аниқланган;
о-ксилол молекулалари кумуш катионлари билан димер 2С8Н10/Ag+ (3,5С8Н10/э.я.) комплекс, моно 1С8Н10/Ag+ комплекси юқори энергетик 90 кЖ/моль қийматда адсорбцияланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида адсорбциянинг асосий термодинамик (Н, G ва S) тавсифлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
AgZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари билан газни сувдан тозалаш усули «O'ZLITINEFTGAZ» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада, газ таркибидаги сув молекулаларидан тозалаш даражасини 2,9 мг/л дан 1,21 мг/л гача камайтириш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари билан  газни метилмеркаптан молекулаларидан тозалаш усули «O'ZLITINEFTGAZ» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада, газ таркибидаги метилмеркаптан молекулаларидан тозалаш даражасини 0,8954 мг/л дан 0,00022 мг/л гача камайтириш имконини берган;
AgZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари билан газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш усули «O'ZLITINEFTGAZ» AJда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 05-18-8/623-сон маълумотномаси). Натижада, газ таркибидаги водород сульфид молекулаларидан тозалаш даражасини 2,9 мг/л дан 0,0032 мг/л гача камайтириш имконини берган;
ZSM-5 русумидаги цеолитлар аналоглари билан нефть маҳсулотлари таркибидаги қўшимча водород сульфид ва  метил сульфид бирикмаларидан, шунингдек метилмеркаптан ва этилмеркаптандан тозалаш усули «Фарғона НҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 04 сентябрдаги 01-02/2000-сон маълумотномаси). Натижада, нефт таркибидаги водород сульфид молекулаларидан 98%, метилмеркаптан ва этилмеркаптан молекулаларидан 93% гача тозалаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish