Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратова Шаходат Рамазоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 ўтказган менопауза ёшидаги аёлларда неврологик бузилишлар ривожланиши хавфининг нейроиммунологик предикторлари» 14.00.13 –Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3163
Илмий раҳбар: Хайдарова Дилдора Кодировна, тиббиёт фанлари  доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат     тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт  фанлари доктори, профессор;  Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан касалланган, менопаузаёшидаги аёлларда неврологик касалликлар тузилишини ўрганиш, COVIDдан кейинги даврда неврологик номутаносиблик ривожланишини башорат қилувчи нейроиммунологик цитокинларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 COVID-19 инфекция ўтказган менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш учун бирламчи тиббий ёрдам учун прогностик шкала ишлаб чиқилган;
COVID-19 инфекцияси ўтказган  менопауза давридаги аёлларда марказий ва вегетатив нерв системаси ўзгаришлари комплекс бахолаш асосида даволаш асосланган;
коронавирус инфексияси ўтказган менопауза ёшидаги аёлларда неврологик нуқсонлар ва иммунологик ва гормонал ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик асосланган;
менопауза ўтказган аёлларда COVID-19 дан кейинги ўзгаришларни эрта даволаш, реабилитация ва турли хил асоратларнинг олдини олиш учун неврологик нуқсонларни ташҳислаш иммунологик маркерлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий янгиликнинг моҳияти:   COVID-19 инфекция ўтказган менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш учун бирламчи тиббий ёрдам учун прогностик шкала ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш мақсадида  олинган Вейна, Мено-Д сўровномалари, MMI, Грин, Кердо  шкаласи ҳамда иммунологик кўрсатчичларни (ИЛ-1β, ИЛ-2, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-10) уйғунликда қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган шкала бирламчи тиббий ёрдам учун прогностик ахамиятга эга эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.05.2023 y.; № 15/1) билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасига қарашли  поликлиникаси бўйича буйруқ (15.05.2023 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёл учун неврологик касалликларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёлларда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 48 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 34 220 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 362 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « COVID -19 ўтказган менопаузадаги аёлларда неврологик бузилишлар ривожланиши хавфининг нейроиммунологик предикторлари» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 8 июндаги  01/04/3144-сон хат юборилган.
 Илмий янгиликнинг моҳияти: COVID-19 инфекцияси ўтказган  менопауза давридаги аёлларда марказий ва вегетатив нерв системаси ўзгаришлари комплекс бахоланган.COVID-19 инфекцияси ўтказгандан кейин менопауза давридаги аёлларда марказий ва вегетатив нерв тизимларидаги  патологик ўзгаришларни  анъанавий даволаш усуллари билан таққослаганда келтирилган усулларни алоҳида қўлланишининг самарадорлиги аниқланди, шунингдек - улар уйғунликда қўлланганида юқори самарадорлик қайд этилган. Ушбу даволаш усулларини анъанавий даво билан биргаликда қўлланилганда бемор аёлларда Касаллик асоратлари сони ҳамда марказий ва вегетатив нерв тизимидаги патологик ўзгаришларнинг умумий сонини сезиларли даражада камайганлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 инфекцияси ўтказгандан кейин менопауза давридаги аёлларда марказий ва вегетатив нерв тизимларидаги  патологик ўзгаришларни  анъанавий даволаш усуллари билан келтирилган усулларни уйғунликда қўлланганида юқори самарадорлик қайд этилган ва даволашни комплекс қўлланилишини уникал схемаси ишлаб чиқилган ва шифокор тактикаси асосланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро  тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.05.2023 y.; № 15/1) билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасига қарашли  поликлиникаси бўйича буйруқ (15.05.2023 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёл учун неврологик касалликларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёлларда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 48 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 34 220 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 362 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оптимизация методов диагностики когнитивных расстройств у женщин в менопаузе перенесших  COVID -19» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан томонидан 2023 йил 8 июндаги  01/04/3143-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: Коронавирус инфексияси ўтказган менопауза ёшидаги аёлларда неврологик нуқсонлар ва иммунологик ва гормонал ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқлик асосланган.COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш ва бу неврологик нуқсонларни олдини олиш мақсадида беморларда иммунологик ва гормонал ўзгаришларни аниқлаш усулини қўллаш орқали даволашни уникал схемаси ишлаб чиқилди ва шифокор тактикасига асосланган;  Илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19 инфекцияси ўтказгандан кейин менопауза давридаги аёлларда неврологик нуқсонлар, иммунологик ва гормонал ўзгаришлар ўртасидаги боғлиқликни ўрганган ҳолда даволашни комплекс қўлланилишини уникал схемаси ишлаб чиқилган ва бу асоратлар сонини камайтириш ҳамда узоқ муддатларда ижобий клиник-иммунологик натижалар олиш имконини берган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.05.2023 y.; № 15/1) билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасига қарашли  поликлиникаси бўйича буйруқ (15.05.2023 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёл учун неврологик касалликларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёлларда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 48 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 34 220 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 362 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « COVID-19 ўтказган менопаузадаги аёлларда неврологик бузилишлар ривожланиши хавфининг нейроиммунологик предикторлари» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 8 июндаги   01/04/3144-сон хат юборилган.
  Илмий янгиликнинг моҳияти:  менопауза ўтказган аёлларда COVID-19 дан кейинги ўзгаришларни эрта даволаш, реабилитация ва турли хил асоратларнинг олдини олиш учун неврологик нуқсонларни ташҳислаш иммунологик маркерлари исботланган.Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинган малумотларга асосланиб, эрта даволаш, реабилитация ва турли хил асоратларнинг олдини олиш учун неврологик нуқсонларни ташҳислаш иммунологик маркерларини ўрганиш  яқин вақт ичида асоратлар сонини камайтириш ҳамда узоқ муддатларда ижобий клиник-иммологик натижалар олишга ва  даволаш самарадорлигини оширишга эришилган. Ишнинг натижалари республикада невролог шифокорлар амалиётига тадбиқ этилди ва улардан Бухоро Давлат тиббиёт институтининг даволаш иши факультети ўқув жараёнида, маърузалар ўқиш ҳамда талабалар билан амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилмоқда;Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Бухоро  тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (29.05.2023 y.; № 15/1) билан, Бухоро шахар тиббиёт бирлашмасига қарашли  поликлиникаси бўйича буйруқ (15.05.2023 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги аёлларда неврологик касалликлар ривожланиш хавфини прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёл учун неврологик касалликларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган COVID-19 билан касалланган, менопауза давридаги бемор аёлларда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 48 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 34 220 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 362 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: « COVID-19 ўтказган менопаузадаги аёлларда неврологик бузилишлар ривожланиши хавфининг нейроиммунологик предикторлари» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан томонидан 2023 йил 8 июндаги  01/04/3143-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish