Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайкулов Ферузбек Хуррамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят таркиби обектив томонининг назарий ва амалий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Yu185.
Илмий маслаҳатчи: Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор; Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят таркиби обектив томонининг назарий ва амалий жиҳатларини комплекс ўрганиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш, Жиноят кодекси тегишли нормаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЖКга ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш учун жавобгарлик белгиланган 1281-моддани киритиш зарурлиги асослантирилган;
ЖКни ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик белгиланган 2021-модда билан тўлдириш лозимлиги асослантирилган;
ЖКни суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун жавобгарлик белгиланган 2321-модда билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослаб берилган;
ЖКга инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган 1151-моддасини киритиш зарурлиги асослантирилган;
ЖКни инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси учун жавобгарлик белгиланган 1331-моддаси билан тўлдириш ҳақидаги таклиф асослантирилган;
ЖКга инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланган 1332-моддани киритиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят таркиби обектив томонининг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
ЖКни ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш учун жавобгарлик белгиланган 1281-моддаси билан тўлдириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 12-февралдаги ЎРҚ–673-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши суд амалиётида ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилишга тўғри ҳуқуқий баҳо берилишига, адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
ЖКни ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик белгиланган 2021-модда билан тўлдириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 25-августдаги ЎРҚ–711-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлишни олдини олиш ва айбдор қилмишини содир этганлик учун жавобгарлик белгилашга хизмат қилган;
суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш учун жавобгарлик белгиланган 2321-моддани ЖКга киритиш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-апрелдаги ЎРҚ–762-сонли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қайд этилган жиноятни содир этганлик учун жавобгарлик белгилаш ва қилмишни тўғри квалификациясига хизмат қилган;
инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган ЖК 1151-моддаси билан тўлдириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 23-июндаги ЎРҚ–780-сонли “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси 3-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қайд этилган жиноятни айбдор томонидан содир этилишини тўғри квалификация қилиниши ва ўша қилмишга адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
ЖКни инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси учун жавобгарлик белгиланган 1331-модда билан тўлдириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 23-июндаги ЎРҚ–780-сонли “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси 5-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Ушуб таклифнинг қабул қилиниши инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдисини олдини олиш, айбдор қилмишини содир этганлик учун жавобгарлик белгилаш ва адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
ЖКга инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланган 1332-моддани киритиш лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 23-июндаги ЎРҚ–780-сонли “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунининг 1-моддаси 5-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 27-сентябрдаги 06/1-05/1445-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва Коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 25-августдаги 06/13/45-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши инсоннинг трансплантация қилинадиган аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш учун жавобгарлик белгилаш, қайд этилган жиноятни айбдор томонидан содир этилишини тўғри квалификация қилиниши ва ўша қилмишга одиллик ва инсонпарварлик принциплари асосида адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish