Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунова Гулноза Мухаммаджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш технологиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.1.PhD/Ped4411.
      Илмий раҳбар: Абдуллаева Насибахон Жўраевна,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қучқорова Наргиза Мамажоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатлар шакллантириш ва ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида рефлексив фаолиятга ундаш асосида субект-субект муносабатларини шакллантиришга хизмат қилувчи мотивацион индекаторлар аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг мотивацион механизмлари  коммуникатив фаолиятга ундаш асосида коммуникатив лаёқатни ривожлантиришга хизмат қилувчи компетенсиявий ёндашув индекторларини татбиқ этиш воситасида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган мотивлаштириш жараёнларини ривожлантириш технологиялари рефлексив фаолиятга ундовчи ўйинларга  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнлари модели таълим ва мустақил таълим, тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнларининг интегратив ва тизимли ёндашувига мувофиқ қайта алоқани ривожлантиришнинг дидактик имкониятларидан фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларида рефлексив фаолиятга ундаш асосида субект-субект муносабатларини шакллантиришга хизмат қилувчи мотивацион индекаторлар аниқлаштирилган ва бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг мотивацион механизмлари  коммуникатив фаолиятга ундаш асосида коммуникатив лаёқатни ривожлантиришга хизмат қилувчи компетенсиявий ёндашув индекторларини татбиқ этиш воситасида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Республика таълим марказ ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Пандемия шароитида сифатли таълим сари бирфаликда” номли қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 14-июндаги 01/11-02/2-515-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатлар шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган мотивлаштириш жараёнларини ривожлантириш технологиялари рефлексив фаолиятга ундовчи ўйинларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясуда 2022-йил 6-октябрда ўтказилган йиғилишнинг 3-сонли баёнига асосан, Фунландия тажрибаси асосида 1-4-синф учин дарсликларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 14-июндаги 01/11-02/2-515-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий педагогик фаолиятга тайёрлаш ва малакаларини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнлари модели таълим ва мустақил таълим, тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнларининг интегратив ва тизимли ёндашувига мувофиқ қайта алоқани ривожлантиришнинг дидактик имкониятларидан фойдаланишга доир амалий тавсиялардан Наманган давлат университетининг А-5-37 “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” (2015-2017-йй.) амалий лойиҳасида бошланғич синф ўқувчиларида дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантиришга доир ўйинларда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2023-йил 4-сентябрдаги 1209-05-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда дарсга ижобий муносабатларни шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish