Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқаров Фахритдин Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рефлексив ёндашув асосида юқори синф ўқувчиларида жисмоний маданиятни шакллантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3320.
Илмий раҳбар: Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Казимов Жамшид Шамситдинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Маъмуров Баҳодир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Этакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рефлексив ёндашув асосида жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришда педагогик фаолият тузилмасининг мақсадли, ташкилий мазмунли, функционал, диагностик-натижали блок каби компонентлари ретроспектив даврийлик ҳамда саломатликни сақлаш талабларига мувофиқ такомиллаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланишли ва новаторлик босқичлари мазмунини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси асосида  аниқлаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик негизлари саломатликни сақлаш, соғлом фаол ҳаётий позиция ва ўз-ўзини одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан алоқадорли репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос педагогик механизмлари шахснинг интеллектуал, сезгирлик, ўз хоҳиши билан интилиш ва жисмоний қобилиятини  ривожлантириш каби жиҳатларига эришганлик даражаларини баҳолаш орқали аниқлаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рефлексив ёндашув асосида жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришда педагогик фаолият тузилмасининг мақсадли, ташкилий мазмунли, функционал, диагностик-натижали блок каби компонентлари ретроспектив даврийлик ҳамда саломатликни сақлаш талабларига мувофиқ  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  бакалариат йўналиши ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 1 мартдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини шакллантиришга оид амалий билим ва кўникмаларни бойитишга хизмат қилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланишли ва новаторлик босқичлари мазмунини баҳолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси асосида мувофиқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан барча педагогик йўналишлари бакаларият ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 1 мартдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришга оид амалий билимларини бойитишга хизмат қилган; 
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик негизлари саломатликни сақлаш, соғлом фаол ҳаётий позиция ва ўз-ўзини одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан алоқадорли репродуктивлигини таъминлаш асосида  такомиллаштиришга ҳамда рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг жисмоний маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос педагогик механизмлари шахснинг интеллектуал, сезгирлик, ўз хоҳиши билан интилиш ва жисмоний қобилиятини  ривожлантириш каби жиҳатларига эришганлик даражаларини баҳолаш орқали аниқлаштиришга   доир таклиф ва тавсиялардан А-1-099 “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” (2015-2017 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 1 мартдаги 89-03-5136-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида жисмонан соғлом, баркамол инсон шахсини шакллантиришда жисмоний сифатларига қўйиладиган талабларнинг сифатини оширишга хизмат қилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish