Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Жамшид Джамиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Суррогат оналик муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 - “Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu 931.
Илмий раҳбар: Чориев Муроджон Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32Ғ30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Муборак Акмалджоновна, юридик фанлар доктори, профессор; Юлдашов Абдумумин Абдугопирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади суррогат оналик муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишнинг такомиллаштириш ҳамда фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“суррогат она” – генетик ота-онанинг уруғидан ҳосил бўлган фарзандни танасида катта қилиб, дунёга келтириш мажбуриятини бажарадиган аёл, “генетик ота-она” – белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган ёки текин суррогат она томонидан суррогат оналик дастури якунида дунёга келтирилган фарзандни қабул қилиб олувчи қонуний эр-хотин” эканлиги асослантирилган;
фуқароларнинг хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда сунъий уруғлантириш ва суррогат оналикни легаллаштириш мақсадида ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиши лозимлиги асослантирилган;
суррогат оналик ва сунъий уруғлантиришда мураккаб тиббий амалиётини қўлламаслик учун янги тиббий, ёрдамчи репродуктив технологиялар (суррогат оналик, сунъий уруғлантириш ва ҳ.к.дан)дан, кам инвазивли (кам жароҳатлайдиган) аралашувлардан фойдаланган ҳолда бепуштликни даволаш имконияти ҳуқуқий асослантирилган;
инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг (тухум ҳужайраси, сперма, тухумдонлар, моякларнинг ёки эмбрионларнинг) трансплантацияси одам савдосига сабаб бўлмаслиги учун уларни суррогат оналик, сунъий уруғлантириш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмаслигини қонунан таъқиқлаш зарурлиги асослантирилган;
тирик донор ва реципиент (суррогат она, генетик ота-она)лар тўғрисидаги маълумотлар шахсга оид маълумотлар тариқасида сақланишини таъминлаш мақсадида ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган шифокор сирини ташкил этиши лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суррогат оналик муносабатларини шартномавий ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суррогат оналик шартномасига оид консептуал ғоя ва таклифлар “Шартнома ҳуқуқи” дарслиги (ВИИ-Боб 3-§. Суррогат оналик шартномаси)да ўз ифодасини топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғи, № 302-1071-рўйхатга олиш рақами рухсатномаси). Ушбу таклиф суррогат оналик билан боғлиқ фуқаролик ҳуқуқий муносабатларининг илмий назарий асосларини бойитишга хизмат қилган;
фуқароларнинг хавфсиз ва самарали репродуктив технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фарзандларининг туғилиши хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиши лозимлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 мартдаги “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-528-сонли қонунининг 10-моддаси 1-бандида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 майдаги 04Ғ4-12-2131-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши фуқаролар ўз фарзандларининг туғилиши (суррогат оналик, сунъий уруғлантириш ва ҳ.к.) хусусида мустақил равишда қарорлар қабул қилиши тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
суррогат оналик ва сунъий уруғлантиришда мураккаб тиббий амалиётини қўлламаслик учун янги тиббий, ёрдамчи репродуктив технологиялар (суррогат оналик, сунъий уруғлантириш ва ҳ.к.дан)дан, кам инвазивли (кам жароҳатлайдиган) аралашувлардан фойдаланган ҳолда бепуштликни даволаш лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 мартдаги “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-528-сонли қонунининг 12-моддаси 1-қисми 3-бандида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2023 йил 31 майдаги 04Ғ4-12-2131-сон далолатномаси). Таклифнинг жорий қилиниши янги тиббий, шу жумладан ёрдамчи репродуктив технологиялардан (хусусан, суррогат оналик, сунъий уруғлантириш ва ҳ.к.дан) фойдаланишни аниқ ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг (тухум ҳужайраси, сперма, тухумдонлар, моякларнинг ёки эмбрионларнинг) трансплантацияси одам савдосига сабаб бўлмаслиги учун уларни суррогат оналик, сунъий уруғлантириш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмаслигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-майдаги “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги ЎРҚ-768-сонли қонунининг 1-моддаси 2-қисми 1-бандида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023 йил 10 майдаги 17-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясидан (суррогат оналик, сунъий уруғлантириш ва ҳ.к.) суррогат оналик дастурига нисбатан татбиқ этилмаслигининг тартибини такомиллаштиришда хизмат қилган;
тирик донор ва реципиент (суррогат она, генетик ота-она)лар тўғрисидаги маълумотлар шахсга оид маълумотлар тариқасида сақланишини таъминлаш мақсадида ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган шифокор сирини ташкил этишига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 11-майдаги “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги қонуни ЎРҚ-768-сонли қонунининг 16-моддасида ўз ифодасини топган (Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023 йил 10 майдаги 17-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши билан суррогат оналик дастури тараф (суррогат она, генетик ота-она)лари тўғрисидаги маълумотларнинг тиббиёт ташкилот ва туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берувчи ваколатли орган (ФҲДЁ) томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги тартибини белгилашда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish