Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедова Ўғилхон Номозовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият муҳитида маънавий тарбияни ривожлантиришнинг стратегик технологиялари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal964.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қаххорова Матлюба Маннофовна фалсафа фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Дехканов Наримон Бурхонжонович, сиёсий фанлар доктори, (ДСc), доцент; Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамиятда маънавий тарбия муҳитининг стратегик технологияларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс маънавиятини ривожлантириш жамиятда ахлоқий  меъёр  ва қадриятлар бирлигини таъминловчи аксиологик муносабатларни юксалтириши сабабли шахсдаги ижтимоий жавобгарлик ҳисси билан маънавий тарбиянинг перманент жараён сифатидаги ижтимоий зарурати аниқланган;    
ёшларда соғлом маънавий дуёқараш ва маданиятни юксалтириш жамиятда маънавий тарбиянинг социомаданий фаолиятини белгиловчи алоҳидалик ва умумийлик категориялар билан боғлиқлиги сабабли бошқарувда таълим-тарбия-жамоатчилик билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминловчи омил эканлиги асосланган;  
 жамиятда маънавий тарбия стратегиясининг замонавий технологияларига оид қарашлари маънавий жараёнлар омили сифатида таълим-тарбиянинг инсон шахсини шакллантиришдаги ички бирлик ва ижтимоий эҳтиёжни белгиловчи фамилятив узвийлигини белгиловчи  аксиологик жиҳатлари очиб берилган;
жамият маънавий тараққиёти ижтимоий муносабатларда генетик боғланиш, социумда маданий-тарихий релятивизм каби аксиологик муносабатларни ривожлантириши орқали “маърифатли жамият” қуришнинг функсионал ва қиёсий хусусияти билан диалектик алоқадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда маънавий тарбиянинг янги стратегик технологиялари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
шахс маънавиятини ривожлантириш жамиятда ахлоқий  меъёр  ва қадриятлар бирлигини таъминлашга доир хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар” 9-банди “Маънавий-маърифий ишлар самарасини баҳолаш мезонлари, индикаторларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Песпублика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 9 декабрдаги 02-22/541-сон маълумотномаси). Натижада, аксиологик муносабатларни юксалтириш шахсдаги ижтимоий жавобгарлик ҳисси билан маънавий тарбиянинг перманент жараён сифатидаги ижтимоий заруратини очиб беришга хизмат қилган;
жамиятда маънавий тарбия стратегиясининг замонавий технологияларига оид қарашлари маънавий жараёнларига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар” 9-банди “Маънавий-маърифий ишлар самарасини баҳолаш мезонлари, индикаторларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Песпублика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 9 декабрдаги 02-22/541-сон маълумотномаси). Натижада, таълим-тарбиянинг инсон шахсини шакллантиришдаги ички бирлик ва ижтимоий эҳтиёжни белгиловчи фамилятив узвийлигини белгиловчи  аксиологик жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган;
ёшларда соғлом маънавий дуёқараш ва маданиятни юксалтириш жамиятда маънавий тарбиянинг социомаданий фаолиятини белгилашга ҳамда жамият маънавий тараққиёти ижтимоий муносабатларда генетик боғланиш, социумда маданий-тарихий релятивизм маънавий тарбиянинг фамилятив технологиялари билан қиёсий хусусиятларига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остидаги ўтказилган фестивалда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 06-06/3-2502-сон далолатномаси). Натижада, аксиологик муносабатларни ривожлантириши орқали “маърифатли жамият” қуришнинг функсионал ва қиёсий хусусияти билан диалектик алоқадорлигини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish