Халимов Жавлонбек Шахриёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа саноатида рақамли трансформация жараёнларини такомиллаштириш механизми», 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2041.
Илмий раҳбар: Муҳитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Норқобилов Нусратилла Норсаитович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа саноатида рақамли трансформация жараёнларини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий ва унинг рақамлаштириш ҳолатини индикатив режалаштириш ҳамда минтақа саноатининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа саноати трансформациялаш жараёнларини такомиллаштиришда "трансформациялаш жараёнлари механизми", "иқтисодий механизм", "молиявий механизм", "бошқарув механизми" тушунчалари такомиллаштирилган;
минтақа саноатини рақамли трансформациялашда рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида синергия самарадорлигини оширишда ҳудудларда саноат тармоқларининг ҳажми, нархи ва сотиш ҳажмини оширишга йўналтирилган жараённинг имитацион моделлари такомиллаштирилган;
минтақа саноатини рақамли трансформациялашда АҲП (аналйтиc ҳиерарчй проcесс) юқори даражада изчиллик асосида саноат маҳсулотлари бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун тармоқлардаги ўзгаришларни синхронизация қилишнинг схемаси таклиф қилинган;
минтақа саноатида ишлаб чиқариш субъектлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажмини индикатив режалаштиришда рақамли трансформациялаш жараёнларини амалга оширишни ифодаловчи мезонларнинг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида минтақа саноатини трансформация жараёнларини АКТ дан фойдаланиб такомиллаштириш, унинг тузилмасини асосий йўналишларини ўзига хос илмий-услубий асосларини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа саноати трансформациялаш жараёнларини такомиллаштиришда "трансформациялаш жараёнлари механизми", "иқтисодий механизм", "молиявий механизм", "бошқарув механизми" тушунчаларини такомиллаштириш бўйича таклифи “Эконометрика асослари” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Мухиддинов Х.С.. Хатамов О.Қ, Рахимов А.Н. Эконометрика асослари” ўқув қўлланмаси. Қарши: “Интеллект” наширёти, 2021-287 бет). Натижада ушбу тушунчаларнинг моҳиятини илмий жиҳатдан асослашга имконият яратилган;
минтақа саноатини рақамли трансформациялашда рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида синергия самарадорлигини оширишда ҳудудларда саноат тармоқларининг ҳажми, нархи ва сотиш ҳажмини оширишга йўналтирилган жараённинг имитацион моделлари натижаларидан Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-октябрдаги “Минтақа саноат сектор тармоқларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 478-4-0-Т/62-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4990-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа саноати ишлаб чиқаришини ривожлантириш бўйича самарадорликни оширишга имконият яратилган;
минтақа саноатини рақамли трансформациялашда АҲП (аналйтиc ҳиерарчй проcесс) юқори даражада изчиллик асосида саноат маҳсулотлари бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун тармоқлардаги ўзгаришларни синхронизация қилишнинг схемаси бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-октябрдаги “Минтақа саноат сектор тармоқларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 478-4-0-Т/62-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4990-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа саноат маҳсулотлари бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун саноат корхоналари ҳамда тегишли тармоқлардаги самарадорликни ошириш имконияти кенгайтирилган;
минтақа саноатида ишлаб чиқариш субъектлари томонидан яратилган маҳсулот ҳажмини индикатив режалаштиришда рақамли трансформациялаш жараёнларини амалга оширишни ифодаловчи мезонларнинг 2027-йилга қадар прогноз параметрлари бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021-йил 27-октябрдаги “Минтақа саноат сектор тармоқларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 478-4-0-Т/62-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023-йил 28-апрелдаги 11/03-15-4990-сон ма'лумотномаси). Олинган натижада асосида минтақа саноат субектлар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажми 2022-йилга нисбатан 1,03 бориб ўсиши, 2027-йилга бориб эса 1,38 баробарга ошишнинг қўшимча имкониятлари яратилган.