Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Шахзод Вохидовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гидротехника иншоотларининг бузилиш хавфини камайтириш ва деформация ҳолатида мустаҳкамлигини оширишни тадқиқ қилиш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ва 05.09.06 – “Гидротехника ва мелиорация қурилиши” ихтисосликларида диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2970.
илмий раҳбарлар: ФВВ Академияси кафедра профессори техника фанлари доктори, профессор Б.Т.Ибрагимов ва Республика мухандислик қидирувлари ва лаборатория тадқиқот маркази раҳбарининг ўринбосари т.ф.ф.д (PhD), доцент К.И.Назаров.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги
DSc.40/29.12.2022.T.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонент сифатида Тошкент архитектура қурилиш университети кафедра профессори техника фанлари доктори, профессор Файзиев Хамиджон ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра катта ўқитувчиси т.ф.ф.д (PhD), доцент Якубов Кодиржон Хусанбаевичлар тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот сифатида Жиззах политехника институтини тавсия этилсин.
II. Тадқиқотнинг мақсади йирик синиқ тошли грунтларни лаборатория шарт-шароитларида моделлаштириш усулини такомиллаштириш, уларнинг мустаҳкамлик ва деформатив хоссаларини экспериментал тадқиқ қилишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
пском сув омборида аралашмаларнинг турли тупроқ жинслари, грунт таркибидаги максимал фракциялар ва майда заррали грунт миқдори, мустаҳкамлик, деформативлик ва уларнинг зичланувчанлик хусусиятларини ошириш орқали туғонларнинг мустаҳкамлигини оширишнинг дастлабки конструкциявий элементи ва намуналарининг параметрлари ишлаб чиқилган;
ўтказилган кетма-кет тажрибалар, сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар, сейсмик режимнинг ўзгариши, сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати, чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режимининг ўзгариши, зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаш, динамик хоссаларини ўрганиш, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини доимий баҳолаш ва усуллари такомиллаштирилган;
сув омборлари туғонларининг сув тошқини белгиси билан чегараланган ҳудудда гидродинамик авариялар содир бўлиши мумкин бўлган жойларда аҳоли ва худудларнинг мухандислик муҳофазасини таъминлаш, халқ хўжалиги объектларини тошқинлардан узлуксиз  муҳофаза қилишга эришилган;
пском грунтли тўғонида фавқулодда вазиятларни содир бўлиш хавфини олдиндан прогнозлаш, тўғон ҳолатини онлайн мониторинг қилиб бориш ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тезкор ҳаракатларни тартибли ва жадал амалга ошириш механизми, замонавий назорат ўлчаш қурилмасининг ўлчами ва уларнинг жойлашиш тартиби асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидротехника иншоотларининг бузилиш хавфини камайтириш ва деформация ҳолатида мустаҳкамлигини ошириш борасида олиб борилган илмий-экспериментал тадқиқот натижалари амалиётга жорий этилиб, бу тўғрисида Республика муҳандислик қидирувлари ва лаборатория тадқиқот маркази МЧЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси томонидан 2023 йил 5 июнь кунидаги 01-04/07-146-сон далолатнома, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментидан 2023 йил 30 сентябрь кунидаги 12/15-121-сон далолатнома, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлимидан 2023 йил 30 сентябрь кунидаги 15/23-44-сон маълумотнома ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 2023 йил 4 октябрь кунидаги 3/4-2908-сон маълумотнома олинган.
Натижада сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати, чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режимининг ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаш, динамик хоссаларини ўрганиш, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш усуллари, фавқулодда вазиятлар ва сув тошқини белгиси билан чегараланган ҳудуд 5% эҳтимоллик ва авария содир бўлиши мумкин бўлган жойларда аҳоли ва халқ хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш самарадорлигини оширилишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish