Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулова Азиза Санджар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Етим болалар ижтимоийлашув жараёнига васий оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларининг таъсири” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (Психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P281
Илмий раҳбар: Мухамедова Дильбар Гафурджановна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори, профессор; Хрульнова Гелена Вячеславовна, психология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади етим болалар ижтимоийлашув жараёнига васий оилаларнинг ижтимоий психологик ҳусусиятларининг таъсирини аниқлаш ва болаларнинг жамияга ижтмоийлашувини таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
етим болалар ижтимоийлашув жараёнидаги психологик хусусиятларнинг регрессион таҳлилига кўра васийлик оилалари тарбияланувчилари кечинмаларини ифодалашдаги босиқлик, ижтимоий роллар билан боғлиқ ўғил боллардаги мустақиллик, социал фаолликнинг устуворлиги,  меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида эса ёрқин ҳиссий реакцияларнинг, ота-оналик ролини қабул қилиш таъсирида назоратнинг диффуз ривожланиши туфайли “экспрессивлик”, “мустақиллик”, “назорат” мезонлари бўйича дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган;  
васийлик оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ижтмоийлашуви   “ота-она-бола” муносабатларидаги ўз устида ишлаш, “бошқаларни қабул қилиш”даги ижодийлик ва ташаббускорлик, ўзига нисбатан конструктив танқидийлик, қарор қабул қилишдаги мустақилликнинг ижтимоий муҳтга боғлиқ равишда интенсив шаклланиши туфайли “ижтимоий фаоллик”нинг ривожланишига идентив намоён бўлиши исботланган;
васийлик оилаларида бола ижтимоийлашувига ота-она тарбия услубининг таъсири натижасида ижтимоий мослашувчанлик, мустақиллик, фаолликка йўналганлик ҳамда ахлоқийликнинг “ота-она-бола” тизимида  динамик намоён бўлиши туфайли “қабул қилиш”, “эмоционал яқинлик”, “талабчан бўлмаслик”, “ҳамкорлик” каби интеграл психологик муносабаларнинг устувор намоён бўлиши далилланган;
васий ота-оналарнинг болалар ижтимоийлашувига конструктив таъсирини таъминлаш учун боланинг биологик-социологик-психологик тараққиёти, ота-она-бола ҳамда сиблинг муносабатлари тизимини барқарорлаштириш, базавий ахлоқий қадриятларни конструктив трансформацияланиши, шахснинг ўзини “ижтимоий қабул қилиши” муҳимлигига кўра “Ота-она-васийларнинг ижтимоий-психологик тайёргарлиги” номли психологик тренинг дастурини киритиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Етим болалар ижтимоийлашув жараёнига васий оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларининг таъсирини ўрганиш асосида:
етим болалар ижтимоийлашув жараёнидаги психологик хусусиятларнинг регрессион таҳлилига кўра васийлик оилалари тарбияланувчилари кечинмаларини ифодалашдаги босиқлик, ижтимоий роллар билан боғлиқ ўғил боаллардаги мустақиллик, социал фаолликнинг устуворлиги, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида эса ёрқин ҳиссий реакцияларнинг, “ота-оналик ролини қабул қилиш” таъсирида назоратнинг диффуз ривожланиши туфайли “экспрессивлик”, “мустақиллик”, “назорат” мезонлари бўйича дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган илмий ва амалий тавсиялардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институтининг “Оилаларда соғлом барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларни шакиллантириш” номли режасини 3-бандини ижросини бажаришга фойдаланган (“Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институтининг фаолиятида 2023 йил 13 июндаги 01-09/1508-сон маълумотномаси). Натижада, васийликдаги оилаларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уларнинг етим болаларни ижтимоийлаштириш жараёни билан боғлиқлиги, уларнинг ривожланишининг психологик хусусиятларини хисобга олган холда аниқлаш учун фойладанилган;
васийлик оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ижтмоийлашуви “ота-она-бола” муносабатларидаги ўз устида ишлаш, “бошқаларни қабул қилиш”даги ижодийлик ва ташаббускорлик, ўзига нисбатан конструктив танқидийлик, қарор қабул қилишдаги мустақилликнинг ижтимоий муҳтга боғлиқ равишда интенсив шаклланиши туфайли “ижтимоий фаоллик”нинг ривожланишига идентив намоён бўлишига оид илмий янгилилклардан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг “Маҳаллалардадаги ёшлар етакчилари билан ишлаш, беш муҳим ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” йўналишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида маҳаллаларда етим болалар билан ишлашда манзилли тадбирлар амалга ошириш, меҳрибонлик уйларидаги етим болалар билан индивидуал шуғулланишга доир тадбирларни ташкил этишда фойдаланилди (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 223 йил 13 июндаги 4-13-21-1640-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулоса ва амалий тавсиялардан агентликнинг ёшлар орасида ижтимоийлашув жараёни, жумладан, етим болаларнинг ижтимоий психологик холатини ўрганиш имконияти яратилди, шунингдек, васий оилаларнинг хусусиятларини ўрганиш учун фойладанилди.
васийлик оилаларида бола ижтимоийлашувига ота-она тарбия услубининг таъсири натижасида ижтимоий мослашувчанлик, мустақиллик, фаолликка йўналганлик ҳамда ахлоқийликнинг “ота-она-бола” тизимида динамик намоён бўлиши туфайли “қабул қилиш”, “эмционал яқинлик”, “талабчан бўлмаслик”, “ҳамкорлик” каби интеграл психологик муносабаларнинг устувор намоён бўлиши далилланган илмий янгиликлардан Республика Болалар Ижтимоийлашув ва Мослашув Марказининг “Ота-она-васийларнинг ижтимоий-психологик тайёргарлиги” тренинг дастурини ишлаб чиқишда, Марказнинг Самарқанд, Қарши, ҳамда Фарғона филиалларидаги тадқиқот ва амалий фаолиятда фойдаланилди (Республика Болалар Ижтимоийлашув ва Мослашув Марказининг фаолиятида 2023 йил 23 августдаги 02/203-сон маълумотномаси). Натижада, етим болаларни ижтимоийлаштириш ва мослаштириш максадида шарт-шароитларни аниқлаш имкониятларни кенгайтирилди шунингдек, фарзанд асраб олувчилар оилаларнинг хусусиятларини аниқлаш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish