Sayt test rejimida ishlamoqda

Матиязова Санобар Ражаббаёвнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда суғурта воситачилигини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.PhD/Iqt490.
Илмий раҳбар: Шеннаев Хўжаёр Мусурмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Вахобов Абдурашид Расулович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғурта воситачилиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
суғурта воситачиларига тўланадиган тақдирлаш тўловларини суғурта фаолияти классификаторининг суғурта классларига мос равишда дифференциатсия қилиш таклиф этилган;
суғурта воситачилари фаолияти натижадорлигини суғурта портфелининг зарарлилик кўрсаткичи асосида баҳолаш таклиф этилган;
суғурта воситачилари учун малакавий талабларни умумий суғурта фаолияти классларига мувофиқ белгилаш зарурлиги асосланган;
суғурта маҳсулотларини рақамли воситачилар фаолиятини йўлга қўйиш орқали сотиш ҳажмини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта воситачилиги ва уни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта воситачиларига тўланадиган тақдирлаш тўловларини суғурта фаолияти классификаторининг суғурта классларига мос равишда дифференциатсия қилиш бўйича таклифи «ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг «Суғурта воситачилари билан ишлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 13 декабрдаги 01-1796-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилотининг суғурта класслари бўйича суғурта воситачиларига тўланадиган тақдирлаш тўловлари миқдорининг пасайиши суғурта ташкилоти харажатларининг 2021 йилда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 121 млн.сўмга камайишига олиб келган;
суғурта воситачилари фаолияти натижадорлигини суғурта портфелининг зарарлилик кўрсаткичи асосида баҳолаш таклифи «ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг «Суғурта воситачилари билан ишлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 13 декабрдаги 01-1796-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта воситачилари фаолиятини натижадорлик кўрсаткичлари асосида рағбатлантириш туфайли уларнинг сони 2021 йилда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5,2 фоизга, суғурта шартномалари сони эса 485 мингтага кўпайишига эришилган;
суғурта воситачилари учун малакавий талабларни умумий суғурта фаолияти классларига мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи «ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг «Суғурта воситачилари билан ишлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 13 декабрдаги 01-1796-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилоти томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ҳажми 2021 йилда ўтган ҳисобот даврига нисбатан 12,5 фоизга, суғурта мажбуриятлари ҳажми эса 21 фоизга ошган;
суғурта маҳсулотларини рақамли воситачилар фаолиятини йўлга қўйиш орқали сотиш ҳажмини ошириш таклифи «ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг «Суғурта воситачилари билан ишлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («ГРОСС суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 13 декабрдаги 01-1796-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта ташкилоти томонидан суғурта полисларини сотишнинг муқобил турлари жорий этилиши ҳисобига суғурта шартномалари сони 145 мингтага, суғурта мукофотлари суммаси эса 17 фоизга ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish