Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонтўраев Абдулазиз Абдулатиб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик манбалари асосида сут муқобиллари олиш технологияси», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3047.
Илмий раҳбар: Сагдуллаева Дилафруз Саидакбаровна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.Т.66.05.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжанович, техника фандари доктори, профессор; Мерганов Aвазхон Тургунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик манбаларига (бодом мағзи) асосланган сут муқобилларини олиш технологиясини илмий ва амалий асосларини  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бодом мағизидан сут муқобили олиш учун янчиш жараёнлари мақбул шароитлари, яъни 10 дақиқа давомида мағизни янчиш натижасида бодом таркибидаги ёғ, оқсиллар тўлиқ сутга ўтиши аниқланган;
механик гомогенлаш жараёнини мақбул шароитлари, яъни жараённи 50 0С, 1500 айл/дақ., ҳамда 30 дақиқа давомида олиб бориш мақбул шароит  эканлиги аниқланган;
УТ ёрдамида гомогенлаш жараёни механик усулга нисбатан 30 дақиқадан 7 дақиқага тушириш, яъни жараённи 3 баробар тезлатиб, эмульсия таркибидаги сувни тўлиқ гомогенланиши аниқланган;  
УТ ёрдамида гомогенлашни 7 дақиқа давомида олиб бориш  натижасида заррачалар 380 мкм дан 40-45 мкм гача кичрайишини, бунинг асосий сабаби юқори интенсивликда УТ кавитация натижасида парчаланиши ҳисобига эканлиги исботланган;
бодом мағизи асосида муқобил ўсимлик сути олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик манбаларига асосланган сут муқобилларини олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бодом мағизидан сут муқобили олиш технологияси «Marvel Juice and Trade» МЧЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 21-69/08-23-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик асосида сут муқобилини олиш имконини беради;
бодом мағзидан сут муқобили олишнинг жадаллаштирилган ультратовушли (УТ) гомогенлаш усули «Marvel Juice and Trade» МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2023 йил 21 августдаги 21-69/08-23-сон маълумотномаси). Натижада, механик усулга нисбатан 2 баравар кам вақт мобайнида УТ гомогенлаш усулида сут муқобили олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish