Sayt test rejimida ishlamoqda

Туляганов Абдумалик Абдирахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бюджет ташкилотларида товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш, 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt737.
Илмий раҳбар: Мехмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет ташкилотларида товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тиббиёт муассасасида дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари ҳисобини юритиш учун 161 211 (062/1) “Бюджет маблағлари бўйича кирим қилинган дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари” ҳамда 161 212 (062/2) “Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича кирим қилинган дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари” ишчи счётлари таклиф этилган;
тиббиёт муассасасида хўжалик ва канселярия маҳсулотлари ҳисобини юритиш учун 161 401 (063/1) “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган хўжалик ва канселярия маҳсулотлари” ҳамда 161 402 (063/2) “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган хўжалик ва канселярия маҳсулотлари” ишчи счётлари таклиф қилинган;
тиббиёт муассасаси ҳисоб сиёсатида хўжалик ва канселярия маҳсулотлари бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқларни аниқлаш учун белгиланган кун меъёрларини 15 кунга узайтирилиши зарурлиги асосланган;
тиббиёт муассасасида фойдаланилган хўжалик ва канселярия маҳсулотларининг қийматини ўртача баҳода ҳисобдан чиқариш ҳамда улар бўйича ички алмашинув ҳисоботининг шакли таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет ташкилотларида товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт муассасасида дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари ҳисобини юритиш учун 161 211 (062/1) “Бюджет маблағлари бўйича кирим қилинган дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари” ҳамда 161 212 (062/2) “Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича кирим қилинган дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситалари” ишчи счётлари таклифи Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг (1-сон «Ҳисоб сиёсати» номли Бюджет ҳисоби стандартига мувофиқ) ҳисоб сиёсати (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг 2023 йил 23 январдаги 15-сон маълумотномасида) да ўз аксини топган. Натижада шифохонада  молиялаштириш манбалари бўйича дори-дармонлар ва ярани боғлаш воситаларини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда таҳлилий ҳисоб ишларини юритиш имконияти яратилган.
тиббиёт муассасасида хўжалик ва канселярия маҳсулотлари ҳисобини юритиш учун 161 401 (063/1) “Бюджет маблағлари ҳисобидан кирим қилинган хўжалик ва канселярия маҳсулотлари” ҳамда 161 402 (063/2) “Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кирим қилинган хўжалик ва канселярия маҳсулотлари” ишчи счётлари таклифи Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг (1-сон «Ҳисоб сиёсати» номли Бюджет ҳисоби стандартига мувофиқ) ҳисоб сиёсати (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг 2023 йил 23 январдаги 15-сон маълумотномасида) да акс этган. Натижада шифохонада  молиялаштириш манбалари бўйича хўжалик ва канселярия маҳсулотлари бўйича аналитик ҳисоб ишларини юритиш йўлга қўйилиб, ушбу маблағлардан фойдаланиш юзасидан ҳисобдорликни таъминлаш имконияти яратилди.
тиббиёт муассасаси ҳисоб сиёсатида хўжалик ва канселярия маҳсулотлари бўйича молия йили охирига бўлган қолдиқларни аниқлаш учун белгиланган кун меъёрларини 15 кунга узайтирилишига оид таклифи Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг (1-сон «Ҳисоб сиёсати» номли Бюджет ҳисоби стандартига мувофиқ) ҳисоб сиёсати (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг 2023 йил 23 январдаги 15-сон маълумотномасида) да ўз аксини топган. Ушбу таклифни жорий этиш шифохонанинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича “Хўжалик ва канселярия маҳсулотлари” харажатлар моддаси суммасини асосланган ҳолда режалаштириш ва мақсадли молиялаштиришга хизмат қилган.
тиббиёт муассасасида фойдаланилган хўжалик ва канселярия маҳсулотларининг қийматини ўртача баҳода ҳисобдан чиқариш ҳамда улар бўйича ички алмашинув ҳисоботининг шаклига оид таклифи Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг (1-сон «Ҳисоб сиёсати» номли Бюджет ҳисоби стандартига мувофиқ) ҳисоб сиёсати (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик шифохонасининг 2023 йил 23 январдаги 15-сон маълумотномасида) да ўз аксини топган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши тиббиёт муассасасида турли нархларда харид қилинган хўжалик ва канселярия маҳсулотларини ўртача қийматда ҳисобдан чиқариш ҳамда хўжалик ва канселярия маҳсулотларининг ҳақиқатда сарфланганлигини доимий назорат қилиб бориш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish