Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Аваз Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангитларда эндобилиар арашувлар», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2542.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов М.М., тиббиёт фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович., тиббиёт фанлари доктори, профессор; Глабай Владимир Петрович., тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Тошкент тиббиёт академияси»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангит беморларда транспапилляр аралашувлар ёрдамида озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси ёрдамида даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир йирингли холангитни даволашда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволаш усули ишлаб чиқилган ва унга кўрсатмалар аниқланган;
 озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксинни кунлик эндобилиар юборишнинг, детоксикацион самараси, яллиғланишга қарши, иммунокорректив таъсир килиб, жигарнинг функционал ҳолатини тизимли тиклаш таъсирига эга бўлиб, қоннинг гематологик ва биокимёвий кўрсаткичларига (билирубин, АCТ, АЛТ, ишқорий фосфатаза, креатинин) ижобий таъсири билан боғлиқлиги исботланган;
озонланган физиологик эритма ва 0,02% ли диметоксин билан 5-7 кун давомида эндохоледохеал йўлларини санация килиш ижобий натижаларга олиб келиши асосланган;
эндоскопик транспапилляр аралашувлар ва умумий ўт йўлидан литоэкстракциядан сўнг ўткир йирингли холангитни комплекс даволашда назобилиар дренаж орқали озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволашнинг мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангитли беморларда даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк маротоба ўткир йирингли холангитни даволашда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволаш усули ишлаб чиқилган ва унга кўрсатмалар аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангитли беморларда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмасини қўллаш ушбу тоифадаги беморларда даволаш самарадорлигини яхшилаш бу ўз навбатида даволаш натижалари  жараёнини тезлаштирган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-з/304-сонли хулосаси).
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайиши ҳисобига даволашнинг давомийлигининг ва нархининг пасайишига олиб келган.
 Хулоса: илк маротоба ўткир йирингли холангитни даволашда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволаш усули ишлаб чиқилиши даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайиши ҳисобига даволашнинг давомийлигининг ва нархининг пасайишига олиб келган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксинни кунлик эндобилиар юборишнинг, детоксикацион самараси, яллиғланишга қарши, иммунокорректив таъсир килиб, жигарнинг функционал ҳолатини тизимли тиклаш таъсирига эга бўлиб, қоннинг гематологик ва биокимёвий кўрсаткичларига (билирубин, АCТ, АЛТ, ишқорий фосфатаза, креатинин) ижобий таъсири билан боғлиқлиги исботланган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти: холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангитли беморларда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмасини қўллаш ушбу тоифадаги беморларда даволаш самарадорлигини яхшилаш бу ўз навбатида даволаш натижалари  жараёнини тезлаштирган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-з/304-сонли хулосаси).
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайиши ҳисобига даволашнинг давомийлигининг ва нархининг пасайишига олиб келган.
Хулоса: илк маротоба ўткир йирингли холангитни даволашда озонланган натрий хлорид эритмаси ва 0,02% ли диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволаш усули ишлаб чиқилиши даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайиши ҳисобига даволашнинг давомийлигининг ва нархининг пасайишига олиб келган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: озонланган физиологик эритма ва 0,02% ли диметоксин билан 5-7 кун давомида эндохоледохеал йўлларини санация килиш ижобий натижаларга олиб келган;
Илмий янгиликнинг аҳамияти Холедохолитиаз сабабли ривожланган йирингли холангитли беморларни даволашда озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар санация ишлаб чиқилган усули, анъанавий даволаш комплексига киритиш, операциядан кейинги асоратлар сони 2,8 баравар камайишига ва  операция натижаларини яхшилашга олиб келди.
     Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-з/304-сонли хулосаси).
     Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
     1) Холедохолитиаз фонида ривожланган йирингли холангитларда,  беморларни даволашда анъанавий усуллар ишлатилганда, даволаш  муддати 19,3±1,12 ётоқ кунларни ташкил килди. Шу билан бирга операциянинг II  босқичига тайёргарлик учун, беморлар 7.3±0.42 ётоқ кун сарф килинди. Озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар терапиядан фойдаланилганда беморларда даволанишнинг умумий давомийлиги ўртача 12,65 ± 0,46 кунни ташкил этди. Жарроҳликнинг II иккинчи босқичига таергарлик учун, беморлар 7.3±0.42 ётоқ кун сарф килинди.
     2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган.
Хулоса: Умумий ўт йўлига озонланган физиологик эритма ва 0,02% декаметоксин эритмасининг киритилиши 3-кунга келиб, ўт таркибидаги микроб таналарининг титрини сезиларли даражада пасайишига олиб келади ва 5-кунга келиб микроб таналарини ўт суюқлигидан тўлиқ йўқ қилишга эришилди. Ўткир йирингли холангитда беморларни даволашда озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар санация ишлаб чиқилган усули, анъанавий даволаш комплексига киритиш, операциядан кейинги асоратлар сони 2,8 баравар камайишига ва  операция натижаларини яхшилашга олиб келди.
Илмий янгиликнинг моҳияти: эндоскопик транспапилляр аралашувлар ва умумий ўт йўлидан литоэкстракциядан сўнг ўткир йирингли холангитни комплекс даволашда назобилиар дренаж орқали озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% диметоксин эритмаси билан эндобилиар даволашнинг мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асосланган
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Холедохолитиаз фонида ривожланган йирингли холангитларда,  беморларни анъанавий даволаш билан биргаликда озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар терапиядан фойдаланиш, ўт йўлларида яллиғланишни олдинроқ тўхтатишга, радикал холецистэктомиянинг иккинчи босқичига тайёргарлик вақтини 1,5 мартадан кўпроғига қисқартиришга имкон берди, жарроҳликнинг (холецистэктомия) иккинчи босқичида кейин касалхонада беморларнинг йирингли-септик ва полиорган етишмовчиликларни касалликлар олдини олиш ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 июлдаги 8н-з/304-сонли хулосаси).
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган даволаш усулини амалиётга тадбиқ этилиши беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига, асоратлар ва ўлим ҳолатларининг камайишига, мажбурий операцияларнинг камайишига олиб келди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Холедохолитиаз фонида ривожланган йирингли холангитларда,  беморларни анъанавий даволаш билан биргаликда озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар терапиядан фойдаланишни амалиётга жорий этилиши ҳисобига ҳар бир беморни стационар даволаш бўйича 957 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ва 335 минг сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
Хулоса: Холедохолитиаз фонида ривожланган йирингли холангитларда,  беморларни анъанавий даволаш билан биргаликда озонланган натрий хлорид физиологик эритмаси ва 0,02% декаметоксин эритмаси билан эндобилиар терапиядан фойдаланиш, ўт йўлларида яллиғланишни олдинроқ тўхтатишга, радикал холецистэктомиянинг иккинчи босқичига тайёргарлик вақтини 1,5 мартадан кўпроғига қисқартиришга имкон берди, жарроҳликнинг (холецистэктомия) иккинчи босқичида кейин касалхонада беморларнинг йирингли-септик ва полиорган етишмовчиликларни касалликлар олдини олиш ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish