Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраева Феруза Шодибек қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда мажбурий суғурта турларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2020.4.PhD/Iqt1503.
Илмий раҳбар: Абдураҳмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда мажбурий суғурта турларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мажбурий суғуртани амалга ошириш, рискларни идентификациялаш, баҳолаш ва тарифларни шакллантириш бўйича суғурта компаниясининг молиявий барқарорлигини оптимал андеррайтерлик сиёсатини амалга ошириш орқали таъминлаш таклифи асосланган;
мажбурий суғурта полисларини рўйхатга олиш ва мониторингини юритиш бўйича барча суғурталовчиларни қамраб олган ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш таклиф этилган;
транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби даъволарни кўриб чиқиш ва зарарларни қоплаш бўйича суғурталовчилар ваколатларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
суғурта хизматларининг мунтазам истеъмолчиларига мажбурий суғурта маҳсулотларини табақалаштирилган тарифлар асосида тақдим этиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мажбурий суғурта турларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мажбурий суғуртани амалга ошириш, рискларни эдинтификациялаш, баҳолаш ва тарифларни шакллантириш бўйича суғурта компаниясининг молиявий барқарорлигини  оптимал андеррайтерлик сиёсатини амалга ошириш орқали таъминлаш таклифи таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг оптимал андеррайтерлик сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг  2021 йил 9 сентябрдаги 01-10/2122-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган мажбурий суғурта турлари қамрови 18 фоизга ошган;
мажбурий суғурта полисларини рўйхатга олиш ва мониторингини юритиш бўйича ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг «Мажбурий суғуртани амалга ошириш қоидалари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг  2021 йил 9 сентябрдаги 01-10/2122-сон маълумотномаси). Натижада суғурта компаниясида электрон тарзда тузилган ҳар бир суғурта шартномаси бўйича суғурта қилиш харажатлари компания миқёсида 25 фоизга камайган;
 транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби даъволарни кўриб чиқиш ва зарарларни қоплаш бўйича суғурталовчилар вақолатларини кенгайтириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг  2021 йил 9 сентябрдаги 01-10/2122-сон маълумотномаси). Натижада суғурта компаниясида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари икки баробарга камайган;
суғурта хизматларининг мунтазам истеъмолчиларига мажбурий суғурта маҳсулотларини табақалаштирилган тарифлар асосида тақдим этиш бўйича таклифидан “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг «Мажбурий суғурта турларини амалга ошириш қоидалари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компаниясининг  2021 йил 9 сентябрдаги 01-10/2122-сон маълумотномаси). Натижада суғурта компаниясида уч йил мобайнида мажбурий суғурта полисини харид қилган мижозларга 15 фоизгача, фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда иккита мажбурий суғурта турларини харид қилган мижозларга 25 фоизгача табақалашган имтиёзли тарифлар тизими жорий этилиши натижасида мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатиши ҳажми 18 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish