Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Сабина Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Хавфсиз туризмни таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, 12.00.02 -“ Конституциявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Yu529.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Турғунов Ойбек Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Шарипов Санжар Сухробович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хавфсиз туризмнинг таъминлашни маъмурий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштиришга қаратилган хулоса, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини, туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигининг кафолатларидан бири сифатида туристлар ва экскурсантларнинг шахсий хавфсизлиги, уларнинг мол-мулки бут сақланиши, атроф табиий муҳитга, жамиятнинг моддий ҳамда маънавий қадриятларига, давлат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олишни таъминлаш масаласини белгилаш асослаб берилган;
ички ишлар органлари кузатув хизматини туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифасини белгилаш асослаб берилган;
туризм намойиши объектида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш жараёнида тузиладиган далолатномада объект ҳудудининг чегараси, объектда жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш учун талаб этиладиган хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари сони ва хизмат хоналари, хизмат олиб бориш тартиби, ҳудуди ва патруллик йўналишларини белгилаш зарурати асослантирилган.
хавфсиз туризмни таъминлашга жалб этилган ходимларнинг хорижий тиллар, ҳудудларнинг тарихи ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, фуқаролар билан муомалада юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўникма ва маҳоратларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида ходимларнинг махсус касбий ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш тизимини жорий этиш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хавфсиз туризмни таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлашни белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 18-июлдаги “Туризм тўғрисида”ги 549-сон Қонунининг 6-моддаси биринчи қисми ўнинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-майдаги 04/1010-35-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш, уларга тиббий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш ва улардан фойдаланиш тартибини таъминлаш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигининг кафолатларидан бири сифатида туристлар ва экскурсантларнинг шахсий хавфсизлиги, уларнинг мол-мулки бут сақланиши, атроф табиий муҳитга, жамиятнинг моддий ҳамда маънавий қадриятларига, давлат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олишни таъминлаш масаласини белгилаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 18-июлдаги “Туризм тўғрисида”ги 549-сон Қонунининг 35-моддаси иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 11-майдаги 04/1010-35-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилинишини, жамият ва давлат манфаатларини, туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилган;
ички ишлар органлари кузатув хизматини туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ вазифасини белгилашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-августдаги 669-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 2-майдаги 12-15-10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши кузатув хизмати томонидан пуллик хизмат кўрсатиш тартибини, туристлар транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
хавфсиз туризмни таъминлашга жалб этилган ходимларнинг хорижий тиллар, ҳудудларнинг тарихи ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, фуқаролар билан муомалада юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўникма ва маҳоратларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида ходимларнинг махсус касбий ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 7-декабрдаги “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 535-сон буйруғига 1-илова билан тасдиқланган намунавий Низомнинг 4-боби 16-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 18/7753-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши бошқарма ходимларининг хорижий тиллар, ҳудудларнинг тарихи ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаш, фуқаролар билан муомалада юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўникма ва маҳоратларини узлуксиз ошириб бориш мақсадида ходимларнинг махсус касбий ва қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish