Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Хуршиджон Назрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автотранспорт корхоналарида харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, Иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Iqt1505.
Илмий раҳбар: Каримов Акрам Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автотранспорт корхоналарида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
автотранспорт корхоналарида харажатлар таркибига аниқлик киритиш мақсадида “Энергия (Ёқилгʻи) харажатлари” ҳисобга олинадиган 1030-сонли “Ёқилгʻи” ҳисобида, 1031-“Табиий газ харажатлари”, 1032-“Бензин ва дизел ёқилгʻиси харажатлари”, 1033-“Электроенергия харажатлари” қоʻшимча ишчи ҳисоблар очиш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш таклиф этилган;
автотранспорт корхоналарида автошиналарнинг эскириш фоизини аниқлаш ҳамда захирадаги ва муомаладаги автомобил шиналари ҳисобга олинадиган 1040-сонли “Материаллар” ҳисобида қоʻшимча, 1041-“Шинани дастлабки ҳолатда қабул қилиш”, 1042-“Амортизатсия ҳисобланган эскирган шиналар”, 1043-“Қайта ишланган шиналар” қоʻшимча ишчи ҳисоблар очиш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш таклиф этилган;
автотранспорт корхоналарида Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) “Асосий воситалар”ни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида, “Капитал таʼмирлаш харажатлари”ни трансформатсия қилиш асосланган;
автотранспорт корхоналарида ҳайдовчиларнинг меҳнат таʼтили билан богʻлиқ харажатлари учун резерв фондини шакллантириш ва аналитик ҳисобини юритиш учун 8920-“Ҳайдовчиларнинг меҳнат таʼтилига оид харажатлар резерви” ишчи ҳисобни киритиш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автотранспорт корхоналарида харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
автотранспорт корхоналари фаолиятида харажатлар таркибига аниқлик киритиш мақсадида Энергия (Ёқилгʻи) харажатлари” ҳисобга олинадиган 1030-сонли “Ёқилгʻи” ҳисобида, 1031-“Табиий газ харажатлари”, 1032-“Бензин ва дизел ёқилгʻиси харажатлари”, 1033-“Электроенергия харажатлари” қоʻшимча ишчи ҳисоблар очиш зарурлиги тоʻгʻрисидаги илмий таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2022-йил 20 октябрдаги 01/5-04-1/3585-1471-сон маʼлумотномаси). Натижада, корхонада харажатларнинг 0,3 фоизга камайтирилишига эришилган;
автотранспорт корхоналарида автошиналарнинг эскириш фоизини аниқлаш ҳамда захирадаги ва муомаладаги автомобил шиналари ҳисобга олинадиган 1040-“Материаллар” ҳисобида қоʻшимча аналитик ҳисоб очиш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш зарурлигини боʻйича таклиф “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда 1041-“Шинани дастлабки ҳолатда қабул қилиш”, 1042-“Амортизатсия ҳисобланган эскирган шиналар”, 1043-“Қайта ишланган шиналар” қоʻшимча ишчи ҳисоблар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2022-йил 20-октябрдаги 01/5-04-1/3585-1471-cон маʼлумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш орқали, корхона фаолиятида қоʻшимча аналитик ҳисоблар очиш орқали ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган;
автотранспорт корхоналарида Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) “Асосий воситалар”ни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқлаштириш мақсадида, “Капитал таʼмирлаш харажатлари”ни трансформатсия қилиш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш тоʻгʻрисидаги илмий таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги корхоналарда жорий қилинган. (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2022-йил 20-октябрдаги 01/5-04-1/3585-1471-сон маʼлумотномаси). Натижада, Асосий воситалар ҳисобини ҳаққоний қийматларда баҳолашга ҳамда ахборотларнинг ишончлилигини таʼминлашга хизмат қилди.
автотранспорт корхоналарида ҳайдовчиларнинг меҳнат таʼтили билан богʻлиқ харажатлари учун резерв фондини шакллантириш ва аналитик ҳисобини юритиш учун 8920-“Ҳайдовчиларнинг меҳнат таʼтилига оид харажатлар резерви” ишчи ҳисобини киритиш боʻйича таклифи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автотранспорт корхоналари фаолиятида жорий қилинган. (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2022-йил 20-октябрдаги 01/5-04-1/3585-1471-cон маʼлумотномаси). Ушбу ишчи ҳисобни амалиётга жорий қилиш орқали, автотранспорт корхоналарида харажатларини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш коʻзда тутилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish