Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброимов Шерзод Иброим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Амударё ҳозирги делтасининг дарахтсимон ва парагенетик ландшафт комплекслари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Gr247.
Илмий раҳбар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Ярашев Қувондиқ Сафарович, география фанлари доктори, доцент; Алланазаров Кеунимжай Жанназарович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик делталарнинг дарахтсимон ва коллектор ҳавзаларининг парагенетик ландшафт комплексларининг структурасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик делталар инвариант дарахтсимон структурасини сақлаган ҳолда табиий географик жараёнлар обектларнинг ички структураси билан алоқадорлиги сабабли уларнинг бир-биридан фарқ қилиши исботланган;
коллектор ҳавзаларининг элементар ландшафт гуруҳлари бир томондан парагенетик ландшафт комплексларини ҳосил қилиши, иккинчи томондан эса яхлит геокимёвий ландшафтни ҳосил қилиши очиб берилган;
Коллектор ташлама (КТ)-1нинг элементар ландшафтлар гуруҳи картаси ҳамда Оқбошли ва Қипчоқдарё кичик делталарининг 1:100000 масштабдаги ландшафт-типологик картаси яратилган;
суғориладиган ҳудудларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда ҳавзавий консепсиянинг методологияси асосида табиат компонентларининг коллектор ҳавзасида геокимёвий ландшафтнинг элементлари билан алоқадорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амударё ҳозирги делтасининг дарахтсимон ва парагенетик ландшафт комплекслари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик делталар инвариант дарахтсимон структурасини сақлаган ҳолда ҳудудларнинг ички структураси билан алоқадорликда бўлган экотизимларнинг ҳозирги ҳолатини сақлаб қолиш бўйича берилган илмий ва амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 19 июндаги 01/18-1-1623-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда амалий аҳамиятга эга бўлиб, табиат компонентларининг кичик делталарда ва коллектор ҳавзаларида тизимли ўзгаришини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган элементар ландшафтларнинг гуруҳлари картаси экотизимни ҳозирги ҳолатини сақлаб қолиш имконини берган;
коллектор ҳавзалари элементар ландшафт гуруҳларининг парагенетик ландшафт комплекслари ҳамда яхлит геокимёвий ландшафтларида содир бўлаётган ўзгаришлар таҳлилларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 19 июндаги 01/18-1-1623-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида объектдаги ер-сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш имконини берган;
Амударё ўзанбўйи баландликларидаги экотизимларни муҳофаза қилишда йирик масштабли (1:25000) релъеф пластикаси карталаридан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2023 йил 19 июндаги 01/18-1-1623-сон маълумотномаси). Натижада, келжакда тўқайзорларни сақлаб қолиш имконияти яратилган;
табиий география курсларида релефининг ривожланиш тарихида ҳавзавий консепсиянинг моҳияти ҳамда ҳавзавий усулнинг олдинги ва ҳозирги даврдаги аҳамиятини очиб беришда “Марказий Осиё иқтисодий ва ижтимоий географияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 21 июндаги 02/01-01-99-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика йўналишлари географик мавзуларни ўтишда, мавзулар мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish