Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойманов Ислом Жўраевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ҳаво кемалари оқимини мавсумий ўсиши шароитида аеродромнинг учиш-қўниш йўлагини ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш, 05.08.04 – Навигация ва ҳаво йўллари ҳаракатини бошқариш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3371.
Илмий раҳбар: Сайдумаров Илҳомжан Миралимович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.15/31.08.2022.T.73.01 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик (PhD) Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Авазов Юсуф Шодиевич, техника фанлари доктори, доцент; Абдужабаров Нуриддин Анварович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳаво кемалари оқимини мавсумий ўсиши шароитида, аеродромнинг учиш-қўниш йўлагини ўтказувчанлик самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
учиш-қўниш йўлагининг самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор ҳаракат йўлакларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш усули ҳаво кемалари оқимини мавсумий ўсиши шароитини ҳисобга олган ҳолда яратилган;
мавсумий тирбандликни эътиборга олган ҳолда ҳаво кемаларининг ҳаракатини узлюксизлигини таъминлаш шартлари асосида аеродромнинг учиш-қўниш йўлагини узлюксиз ишлашини таъминлаш усули яратилган;
ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўлагида ушланиб қолиш вақтини қисқартириш учун учиш-қўниш йўлагининг ўтказувчанлик самарадорлигини оширишнинг математик модели парвозларни амалга ошириш кетма-кетлигини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
аеродром учиш-қўниш йўлагинининг ўтказувчанлик самарадорлигини оширишнинг тузилмавий-функсионал модели ИCАО стандартлари ва тавсия қиладиган амалиётини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаво кемалари оқимини мавсумий ўсиши шароитида аеродромнинг учиш-қўниш йўлагини ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш бойича олинган илмий натижалар асосида аеродром учиш-қўниш йўлагининг ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш учун тезкор ҳаракат йўлакларининг ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш усули, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлигининг аеродромларни сертификатлаш ва аеродромлар атрофида обектларни жойлаштириш учун рухсатномалар бериш бўлими томонидан Тошкент ва Навоий халқаро аэропортлари учиш-қўниш йўлакларининг ўтказувчанлик самарадорлигини ошириш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 4/5031-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари бўйича “Тошкент” халқаро аэропорти аеродромининг учиш-қўниш йўлагини ўтказувчанлик самарадорлиги, аралаш учиш-қўнишлар амалга оширилганда ўртача 5 % га, бир соатда кетма-кет қўнишлар амалга оширилганда ўртача 
28 % га ҳамда «Навоий» халқаро аэропорти аеродромининг учиш-қўниш йўлагини ўтказувчанлик самарадорлиги, аралаш учиш-қўнишлар амалга оширилганда ўртача 5 % га, бир соатда кетма-кет қўнишлар амалга оширилганда ўртача 40 % га оширишга эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish